"Биз биргина абу Ханифа мазҳабини ушлаймиз"-каби охир замон бидъати
Муаллиф Абу Усома Салим ибн Ийд ал-Ҳилолий ас-Салафий. 27 муҳаррам 1403 ҳижрий. Муаллиф ҳақида , Замонаси ва яшаган муҳити: Кўр-кўрона тақлиднинг одамлар орасида кенг ёйилиши кейинги асрлардаги мазҳабчилик кўриниш-ларининг энг катта кўринишига айланди, ҳатто исломий ўлкалардан биронта ҳам ўлка ундан холи бўлмади. Мовароуннаҳр ҳам мазҳабчилик таассуби батамом истило этган диёрлардан бўлиб, таассуб бу диёр аҳлларининг ақлини чирмаб олган, бунинг натижасида уларнинг эътиқоди қуйидагича кўриниш олганди: — Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига тақлид қилган кишигина мусулмон саналади; — Моликийлар, шофеийлар, ҳанбалийлар ва аҳли ҳадислар хато ва залолат устида; — Ҳанафий мазҳабидаги киши шофеия аёлга никоҳланиши дуруст эмас, чунки шофеийлар истисно туфайли (яъни, «Ин ша Аллоҳ мўминман (агар Аллоҳ хоҳласа мўминман) » деб иймонда истиснони жоиз санаганлари учун) кофир ҳисобланишади; — Сўфий тариқат шайхларидан биронтасига байъат (қўл бер...