Тўрт тўғриликдаги мазҳаб бўйнимизда
- Иймон келтирганлар ва жаннат каломи бўлган саломлашиш билан кўришаман: Ассаълому аълайкум азизлар!
- Динимиз тўғри:
роббимиз Аллоҳ хақ, пайғамбар Мухаммад
ﷺ хақ, Қуръон хақ, соат хақ, жаннат хақ, дўзах
хақ.
- Ким ушбу динда бўлса, у биз учун туғишгандан ортиқроқ биродар! Бизда миллат ажратишга йўл йўқ. Одам ирқи, ранги, фақирлиги, жинси, ва макони туфайли камчитилмайди.
- Одам алайҳи салом бунёди ва охирги мусулмонгача хеч бирига бизда,
хаммасига нисбатан ғилла-ғаш сақламаймиз. Аллоҳ субхана ва таоло деди: 10. Ulardan keyin
kelganlar: «Ey Robbimiz! Bizni va bizdan oldin iymon keltirgan birodarlarimizni
kechir! Qalbimizda iymon keltirganlarga nafrat va hasadni qo'yma. Rabbimiz!
Albatta, sen rahmli va rahmlisan ». (Хашр сураси).
- Аллоҳ нозил қилган барча сахифа ва китоблари, бизга кўз нури каби азизлар.
- Ва дин хосилида ҳидоят
йўли қилиб одамзодга юборилган элчи-Росул ва Набийлари бизларга олийликда,
нафсларимиз борлиқларимиздан ортиқ даражадалар. Булардан Қуръонда 25 шахснинг исми шарифи
билдирилдилар. Бешовлони Нух, Иброхим, Муса, Иса ва Мухаммад ﷺ азм иш эгалари даражасида қабул қилинадилар. Одам ва
Нух алайҳи салом иккиси; барча одамларнинг оталари хисобланишдилар. Барчасининг
солиха аёллари исмига “онамиз”-дея қайриламиз. Ва хаммасининг хикматларини
ўзларимизга одоб ва хулқи сифатида ўрганиб қўллаябмиз. Алхамдулиллаҳ!
- ҳозирги кунда «Аҳли суннат» оламида аҳком ва фиқҳ йўналиши бўйича тўртта фиқҳий мазҳаб мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
- 1. Ҳанафий мазҳаби; ушбу мазҳабнинг асосчиси Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собитдир. У 80-ҳижрий санада туғилиб, 150-ҳижрий санада вафот этган. Ҳанафийлар Шом, Туркия, Туркистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш ва бошқа юртларда кенг тарқалганлар.
- 2. Моликий мазҳаби; ушбу мазҳабнинг асосчиси Молик ибн Анасдир. У 90 ёки 95-ҳижрий санада туғилиб, 174 ёки 179-ҳижрий санада вафот этган. Моликийлар Ливия, Тунис, Жазоир, Мағриб, Мавритания, Нигерия ва бошқа Африка давлатларида кенг тарқалганлар.
- 3. Шофеъий мазҳаби; ушбу мазҳабнинг асосчиси Муҳаммад ибн Идрис Аш-Шофеъийдир. У 146 ёки 150- ҳижрий санада туғилиб, 204-ҳижрий санада вафот этган. Шофеъийлар Миср, Сурия, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Тайланд ва баъзи Африка давлатларида кенг тарқалганлар.
- 4. Ҳанбалий мазҳаби; ушбу мазҳабнинг асосчиси Аҳмад ибн Ҳанбалдир. У 164-ҳижрий санада туғилиб, 241- ҳижрий санада вафот этган. Ҳанбалийлар асосан Арабистон ярим оролида тарқалганлар.
- Ушбу ҳақиқатни айтиш лозимки, Аҳмад ибн Ҳанбал олдинги уч фиқҳий имомлардан фарқланиб, унинг ақийдавий қарашлари ортидан эргашувчилар дастлабки даврда «Аҳли ҳадис» деб номланганлар ва сўнгги даврда эса Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ушбу ақийдавий қарашлари Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг саъй-ҳаракати билан қайта тикланиб, унинг издошлари «салафийлар» ёки «ваҳҳобийлар» деб аталганлар. Аммо Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фиқҳий қарашларига тобе бўлган мусулмонлар эса «Ҳанбалийлар» деб ном олганлар.
- Тўрт мазҳабдан муайян бир мазҳабга тақлид қилиш фарз ҳам, мандуб-суннат ҳам эмас!
- Ислом
динининг асоси фақат Аллоҳнинг Китоби ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг Суннатларига амал қилишдир
- Кейин
келганлар ўзгартирдилар, алмаштирди-лар, фақат бир мазҳабга тақлид қилишни
шарт санаб, бўлиниб кетдилар
- Инсон вафот
этгач, қабрида мазҳаб ёки тариқатдан сўраладими?!
- Муайян бир
мазҳабни лозим тутиш шартлиги ҳақидаги гапнинг асли сиёсатларга бориб
тақалади
- Деҳлавий
«Ал-инсоф» рисоласида мазҳабнинг бидъат эканини исботлагани
- Ким
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам-дан бошқа бировга таассуб қилса, у
адашган ва жоҳилдир!
- Камол ибн
Ҳумомнинг муайян мазҳабни лозим тутиш шарт эмаслиги ҳақидаги таҳқиқи
- Эргашиладиган
ва иқтидо қилинадиган имом Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар
- Имом Абу
Ҳанифанинг мазҳаби — Китоб ва Суннатга амал қилишдир
- Мужтаҳид ҳам
хато қилади, бироқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хатодан
маъсум-дирлар
- · (материал «Ислам.ком.» сайтидан олинди.).
- Лекин мазҳаб бошлиғлари барчалари хам, ўзлари тайинига хар кимни эргашишларини лозим кўришмаслигини эълонлаб кетдилар. РохимаҳумуЛЛоҳу!
- Imom Abu Hanifa rahimahulloh va Imom ash-Shofiy rahimahulloh aytdilar: (Agar hadis sahih bo'lsa, demak bu mening mazhabimdir).
- Va Imom
Molik rahimahulloh aytdilar: (Payg'ambar alayhissalomdan keyin,
Payg'ambar sollallohu alayhi vasallamdan
boshqa hech kimдан, илло uningина so'zlaridan olaдиgan va taшлаgan).
- Va Imom Ahmad rahimahulloh aytdilar: (Kimki Rasulullohning hadislarini rad etsa, u halokat yoqasida).
- Нима сабабдан «Аҳли суннат» оламида фиқҳий мазҳаблар тўрттага чекланиб қолган? деган саволга баъзи сунний тарихчи олимлар қуйидагича жавоб берганлар:
- «Дарҳақиқат, фиқҳий пешволик ва раҳнамолик устида юзага келган турли низо-ихтилоф ва жанжаллардан сўнг, юзлаб фуқаҳо ва мужтаҳидлар орасидан фақат тўрт нафаргагина кифояланиб, уларга тобе бўлишга чеклаб қўйилди. Улар Абу Ҳанифа, Молик, Шофеъий ва Аҳмад ибн Ҳанбалдан иборат эдилар. Сўнгра ижтиҳод қилиш ва мужтаҳидлик фаолиятлари ҳаром деб эълон қилинди ва бутун мусулмонларга ушбу тўрт мужтаҳиддан бирига тақлид қилиш керак деб буйруқ берилди. Ушбу ҳодиса 663- ҳижрий санада, яъни ҳижрий-қамарийнинг еттинчи асрида рўй берди. Ўша даврдаги бани Аббос ҳукумати адлияга оид бўлган муҳокама ишларида тартибсизликнинг олдини олиш учун ижтиҳод қилиш ва мужтаҳидликни ушбу тўрт кишига чеклаб қўйишни маслаҳат кўрди.»[1]
- Кўриб турганингиздек, ижтиҳод бобига чеклов қўйиб, мусулмонларни тўртта фиқҳий мазҳабга бўйин сундириб қўйиш 663-ҳижрий санада бани Аббос ҳукумати ва Аббосийлар халифаси бўлмиш Мутаваккил бошқа номи; Мустаъсим биллоҳ тарафидан сиёсий ва ижтимоий мақсадлар бўйича амалга оширилган. Албатта, ўша ҳукуматнинг сиёсий тузумига яқинроқ бўлган мазҳаблар расмий тан олинган. Ҳолбуки, ушбу тўртта мазҳаб ҳукумат томонидан расмий тан олинишидан олдин юздан ортиқ фиқҳий мазҳаблар мавжуд бўлган. Бу ерда уларнинг муҳим бўлганларини келтирамиз:
- 1. Умар ибн Абдулазиз ибн Марвон ибн Ҳакамнинг фиқҳий мазҳаби; у 101-ҳижрий санада вафот этган бўлиб, тобеинлардан бўлган.
- 2. Омир бин Шураҳбил Аш-Шаъбийнинг фиқҳий мазҳаби; у 105-ҳижрий санада вафот этган. Унинг мазҳаби беш аср давомида «Аҳли суннат» уламоларининг диққатини ўзига жалб этган бир фиқҳий мазҳаб бўлган.
- 3. Ҳасан Ал-Басрийнинг фиқҳий мазҳаби; у 110-ҳижрий санада вафот этган. Унинг ҳақида шундай дейилган:
- «لولا سيف الحجاج و لسان الحسن لَوُئِدَت الدَّولة المروانية فى لحدها»
- «Агар Ҳажжож бин Юсуф Ас-Сақафийнинг қиличи ва Ҳасан Ал-Басрийнинг тили бўлмаганида эди, Марвонийлар давлати қабрда дафн этиларди.»
- 4. Аъмашнинг фиқҳий мазҳаби; унинг тўлиқ исми Абу Муҳаммад Сулаймон бин Меҳрон бўлиб, 148-ҳижрий санада вафот этган.
- 5. Суфён Ас-Саврийнинг фиқҳий мазҳаби; унинг тўлиқ исми Суфён бин Саид бин Масруқ ва куняси Абу Абдуллоҳ бўлиб, 161-ҳижрий санада вафот этган.
- 6. Лайс бин Саъднинг фиқҳий мазҳаби; у 175-ҳижрий санада вафот этган.
- 7. Суфён ибн Уяйнанинг фиқҳий мазҳаби; у 198-ҳижрий санада вафот этган. Унинг мазҳаби олтинчи асрнинг охирларига қадар «Аҳли суннат» уламоларининг эътиборини ўзига қаратган бўлиб, ушбу мазҳабга амал қилинган.
- 8. Роҳивайҳ номи билан танилган Исҳоқ бин Иброҳимнинг фиқҳий мазҳаби; у 238-ҳижрий санада вафот этган.
- 9. Абу Савр Иброҳим бин Холид Ал-Калбийнинг фиқҳий мазҳаби; у 240-ҳижрий санада вафот этган.
- 10. Довуд Аз-Зоҳирийнинг фиқҳий мазҳаби; у 270-ҳижрий санада вафот этган.
- «Аҳли суннат» оламида тўрт мазҳаб
расмий тан олиниб, қолган мазҳабларга чеклов қўйилишидан олдин юқорида зикр
этилган мазҳаблар эътиборга сазовор бўлган мазҳаблар бўлиб, мусулмонлар
томонидан уларга амал қилинарди ва «Аҳли суннат» уламоларининг
дарс ҳавзаларида ушбу мазҳабларнинг фиқҳий таълимотлари хусусида илмий
баҳс-мунозаралар ва муноқашалар ўтказиларди. (материал
«Нажот кемаси» сайтидан олинди.).
- Мен
ўзиим танишган «Хидоят
Уз» сайтидаги савол-жавобда, шунча уламолар қайдларига қарамай булар, яна ўша сўфиликдаги жоҳиллар каби; Имом Ханифа мазҳабини улуғлаган
ва бошқа мазҳабдан, мисол, хозирги дамда Шоъфий
мазҳабида ибодатдаги сўралгувчига, сиз ханифийлик
ўтиб олинг, -дея маслахат бермоқда. Бу одам ливияда яшаётса, нега унга
ханафийликни ложими сўралади. Сўнг бу одам яшов жойидан ўзга мазҳабда унга
ноқулай ва махаллий халқига мухолифликка учрайди. Бунақанги беўй фатволар,
чинакам Исломни торликка тортган бесамар юришлардир.
- Мана шунақанги, хукумат идораларига саводсиз ёки уммат бирлигини атайлаб бузуб айримачилик; шуни таъсирида лақаб қўйиш, айрича мазҳабларни хатто “харом”-аташларгача боришмоқда. Булар бу билан нима, Пайғамбар бобарокат суннатларини шубхасидамилар. Ёки бошқа дин агентларимилар-а? Айтишсин.
- Мана шулар идораларга махкам ўрнашиб, “патхалимлилик” ила катаконни алдашади. Ёш етук араб битирувчилари келиб ишлай-деса..ҳойяннос солган хам шулар. Булар хақиқатда бузғунчи ролига тушиб олганлар. Буларни тез жилдирмасак Ислом доим “террорчи”-дейилаверади. Ана шундай имомлар: ха Исломда террорчилар..мана булар-дея ўзга мазҳабга “тош отади”, қаматади, оттиради. Каримов даври портлатишлар, шухратли Абдували қори ва Обид қори, хамда яна бир қанча яхшиларни “едирган”, Каримовнинг хос подразделенияси портлатганлар, сабабкорларни эса мана шу бетайинлар: мана булар аждодларим ушловини бузишмоқда-дея; президентга айбловига “чора” тайинлашиб беришган эдилар. Демак бу масала жуда ойдин кўрилиб, “эски” мансабдагилар хайдалишлари лозим. Қачон кўрибсизки Ўзбекистон диний идораси, мазҳабларни “ўриб юбораётган” бўлгандан сўнг, биз сингариларнинг ёзган мақолаларни интернетда ўқишларингизга ўтказишганларини. Албатта улар ёзмаларимизни босиб чиқарсак хам, ватанда тўсишади. Босмага сўрансак хам йўл беришмайдилар. Хаммани унсур каби кўраверганидан сўнг, юртга қандай “билим қони” қуйилиб турлииши тўсилса. Хатто харакатларини жинояткорона кўрилиши, замон талаби хам. ВаЛЛоҳи аълам! Биссавоб.
9. Ey iymon keltirganlar! Qachon yashirincha gaplashsangiz, gunohlar, dushmanlik va Payg'ambarga itoatsizlik haqida gapirmang, balki taqvodorlik va Xudodan qo'rqish haqida gapiring va huzuringizga yig'iladigan Allohdan qo'rqing. (Мужадала сураси).
Комментарии
Отправить комментарий