"Биз биргина абу Ханифа мазҳабини ушлаймиз"-каби охир замон бидъати

 Муаллиф Абу Усома Салим ибн Ийд ал-Ҳилолий ас-Салафий. 27 муҳаррам 1403 ҳижрий.

 Муаллиф ҳақидаЗамонаси ва яшаган муҳити:

Кўр-кўрона тақлиднинг одамлар орасида кенг ёйилиши кейинги асрлардаги мазҳабчилик кўриниш-ларининг энг катта кўринишига айланди, ҳатто исломий ўлкалардан биронта ҳам ўлка ундан холи бўлмади. Мовароуннаҳр ҳам мазҳабчилик таассуби батамом истило этган диёрлардан бўлиб, таассуб бу диёр аҳлларининг ақлини чирмаб олган, бунинг натижасида уларнинг эътиқоди қуйидагича кўриниш олганди:

— Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига тақлид қилган кишигина мусулмон саналади;

— Моликийлар, шофеийлар, ҳанбалийлар ва аҳли ҳадислар хато ва залолат устида;

— Ҳанафий мазҳабидаги киши шофеия аёлга никоҳланиши дуруст эмас, чунки шофеийлар истисно туфайли (яъни, «Ин ша Аллоҳ мўминман (агар Аллоҳ хоҳласа мўминман)» деб иймонда истиснони жоиз санаганлари учун) кофир ҳисобланишади;

— Сўфий тариқат шайхларидан биронтасига байъат (қўл бериш) шарт, улар ичида энг тўғриси нақшбандийлик тариқати ҳисобланади;

— Аҳли сунна фақат мотурийдий ва ашъарий-лардир, улардан бошқалар ҳаммаси бидъатчилардир.

Муҳаммад Султон ал-Маъсумий ана шундай сўфиёна муҳит ичида ўсиб улғайди.

 Туғилиши, насл-насаби: Исми шарифи Абу Абдилкарим Муҳаммад Султон ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ўрин ибн Муҳаммад Мир Саййид ибн Абдурраҳим ибн Абдуллоҳ ибн Абдуллатиф ибн Муҳаммад Маъсум ал-Маъсумий ал-Хўжандий бўлиб, бобокалонига нисбатан Маъсумий номи билан машҳур бўлган. Киндик қони тўкилган ватани Мовароуннаҳрнинг Фарғона ўлкасидаги, Сайҳун дарёсига (Сирдарёга) яқин Хўжанд шаҳридир. 1297 ҳижрийда (1880 милодий.) ўзига тўқ, фозил, олим ва адиблар хонадонида дунёга келди, ота-онаси қўлларида хат-саводи чиқди.

 Модомики, салафи солиҳлар тақлид, қарамлик ва ақлни ишлатмасликни Ислом рад ва инкор қиладиган иш деб, мусулмон киши уни зарурат бўлмаган пайтда ушлаши муносиб эмас, деб санаган эканлар, қандай қилиб ислом уммати ҳаётида асл-асос бўлиб келган ижтиҳод фавқулодда (иккиламчи) ишга айланиб қолди?![12]

Дилларни ўзгартириб, бошларни айлантириб қўй-ган бундай улкан фикрий тўнтаришга олиб келган бир талай сабаблар борки, улар ичида диний омил йўқлигида шак-шубҳа йўқдир.

Бу омиллар айланиб келиб, асосан сиёсатларга тақалади. Чунки, ижтиҳод уламоларнинг исломий қоидалар доираси ичида эркин фикрлашлари чўққи-сини ўзида мужассам этгани учун кўп ҳокимлар ижтиҳоддан қўрқишар, ижтиҳод уларнинг ҳокимиятни ўз истакларича бошқаришларига халақит берарди. Мисол учун, Имом Моликнинг мажбурланган киши-дан талоқ содир бўлмаслиги ҳақидаги фатвоси Банул Аббос халифаларининг оромларига анча путур етказган, чунки улар одамларнинг уларга берган байъатларига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ана шу талоқни (яъни, агар байаътимда содиқ бўлмасам хотиним талоқ бўлсин деган гапни айтишга мажбур-лашни) ўйлаб топган эдилар. Ҳокимлар одамларни муайян мазҳабларда юришга мажбур қилмоқчи ҳам бўлганлар, бироқ бу ишлари аввал-бошдаёқ Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган уламоларнинг инкорига дуч келган.

Халифа Мансур одамларни мажбуран Имом Молик мазҳабида юришга буйруқ бермоқчи бўлганида Имом Моликнинг ўзи биринчи бўлиб бунга қарши чиққан ва: «Эй амирал-муъминийн, бундай қилманг. Чунки, одамларга сўзлар етиб келган, ҳадисларни эшитганлар, ривоятлар нақл қилганлар, ҳар бир қавм илгари ўзига етиб келган нарсани ушлаб, ўшанга амал қилиб келган. Энди уларни эътиқодларидан қайтариш қийин, одамларни ўз ҳолига қўйинг, ҳар бир диёр аҳли ўзи танлаган нарсасида қолаверсин», деган эди.[13]

Мазкур забардаст уламолар ўтиб кетганларидан кейин ҳокимларнинг рағбатларига ижобат қилувчи қавмлар (яъни, илм аҳллари) пайдо бўлди. Уларнинг ҳимматлари суст, азму қарорлари заиф бўлиб, илгариги пешқадам зотларнинг (илмлари) дастурхони-даги увоқлар билан ҳаёт кечиришни хуш кўрдилар ва (илмда) ожизликлари туфайли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати ҳижрий тўртинчи юз йилликдан кейин унумсиз бўлиб қолганини айта бошладилар.

Бу эса ижтиҳоддан қўрқув фикрини ривожланти-раётган сиёсатчиларнинг ижтиҳод эшигини ёпиш рағбатига айни мос тушадиган гап бўлди.

Ибн Халдун айтади: «Уни (яъни, ижтиҳодни) унга нолойиқ бўлган ва раъйлари мўътабар бўлмаган кишиларга топшириб қўйилиши хавфи бўлгани боис (илмда) ожизликларини эълон қилиб, одамларни ўшаларга (яъни, илгариги пешқадамларга) тақлид қилишга чорладилар, тақлидларида ундан бунга ўтишдан ман қилдилар ва фақат ҳар бир муқаллид ўзи эргашган мазҳабигагина амал қилиши лозимлигини уқтирдилар...»[14]

Ижтиҳодни ман қиладиган кишиларнинг далил халталарини титкилаб кўриб, унда ижтиҳод эшигини ёпишган биринчи кундан тортиб то бугунгача на Китобу Суннатдан, на асар ва на мўътабар ижмоъдан бирон шаръий далиллари борлигини топмадик. Бор-йўқ далиллари шуки, уммат на илм, на тақво жиҳатидан ижтиҳодга лаёқати бўлмаган мужтаҳидлик даъвосидаги кишиларга эргашиб кетиб, адашиш ва чалкашликларга тушиб қолмаслиги ва бунинг натижа-сида динбузарлик қилиб, дин аҳкомларини ўйин қилиб олмаслиги ва диний тартибсизликни (анархияни) пайдо қилиб қўймаслиги учунгина уламолари ижтиҳод эшигини ёпган эканлар.

Шайх Муҳаммад Ҳомид айтади: «Лекин, ижтиҳод-га лаёқати бўлмаган киши мужтаҳидлик даъво қилмаслиги ва биздан олдинги умматларда содир бўлганидек кенг кўламдаги диний анархияга тушиб қолмаслигимиз учун, ана шунинг учун тақводор уламолар бу умматга унинг адашиш ва чалкашликка тушиб қолишидан шафқат қилиб бу эшикни ёпишни рай қилганлар».[15]

Бу сўзда тўғриликдан улуш йўқдир. Чунки, бу гапда заррача эътибор бўлганида, Аллоҳ албатта унга бизни йўллаган бўларди. Чунки, У башарият учун дину дунёларида нима салоҳиятли бўлишини ҳам, нима улар учун зарарли бўлишини ҳам яхши билади. Шунинг учун уларнинг ҳаётларидаги катта-ю кичик ишларни қўймасдан, ҳаммаси учун буйруқ ё қайтариқ-лар содир этган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қўймасдан ҳаммасини етказиб кетган-лар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган-лар: «Аллоҳ сизларга буюрган ишлардан бирортасини ҳам қўймасдан, мен уни сизларга буюрдим. Аллоҳ сизларни қайтарган ишлардан бирортасини қўймасдан, мен ундан сизларни қайтардим».[16]

Аллоҳ таоло катта бир хатарни, улкан бир ёмон-ликни ва асрлар мобайнида ислом умматини қоплаб оладиган ва ҳамма ёқда диний анархияни пайдо қиладиган, мусулмонларни тирқиратиб, бўлиб ташлай-диган қора кунлар келишини била туриб, ундан огоҳлантирмаган бўлиши ақлга тўғри келадими?! Ёки У — субҳанаҳу — бандаларини улар бошига таҳдид соладиган нарсадан хабардор этишни унутганмикин?! Асло ундай бўлиши мумкин эмас!! Аллоҳ таоло айтади: «Парвардигорингиз унутувчи эмасдир» (Марям: 64).

Битта нарсани билишингиз кифоя қиладики, Аллоҳ таоло қиёмат олдидан мусулмонларнинг бир авлоди йўлиқадиган жуда катта бир хатарни, яъни Дажжол чиқишини билиб, Ўзининг сўнгги пайғамбари воситасида ҳамма мусулмонларни огоҳлантирган. Шунингдек, ўтган пайғамбарлар ҳам умматларини ёлғончи ғилайдан (яъни, Дажжолдан) огоҳлантирган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ҳамма пайғамбарлар умматларини каззоб ғилайдан огоҳлантирганлар. Огоҳ бўлингларки, у ғилайдир, сизларнинг Парвардигорингиз ғилай эмас, унинг (яъни, Дажжолнинг) икки кўзи ўртасига «кофир» (ك ف ر ) деб ёзилган бўлади».[17]

Фарқи шуки, фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини ўтган умматлар билмаган тафсилотлардан хабардор этганлар ва айтганларки: «Мен сизларга Дажжол ҳақида бирон-бир Пайғамбар ўз қавмига айтмаган бир гапни айтиб берайми? У ғилайдир, у билан бирга жаннат ва дўзахга ўхшаш нарса келади. Унинг жаннат деб айтаётгани дўзах бўлади».[18]

Мусулмонларнинг бир авлоди йўлиқадиган бу бало ҳақидаги ҳадислар мутавотирлик даражасига етган бўлса-ю[19], нима учун барча мусулмонларни қоплаб оладиган шундай катта диний анархия ҳақида Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам Суннатларида бирор хабар топмаяпмиз?! Бу нарса Аллоҳнинг дини ҳақида билиб-билмай гапириш, Аллоҳ номидан ёлғон тўқиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан кизб эмасми, ахир?!

Асрлар мобайнида ижтиҳод эшиги очиқ қолиши ортидан бутун уммат бошига келадиган бу фитна масиҳи дажжол фитнасидан ҳам каттароқ дейдиган бўлсак, бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бу ҳадислари билан рад қилинадики: «Одам (алайҳиссалом) яратилганидан тортиб то қиёматгача Дажжолдан кўра (фитнаси) каттароқ халқ (махлуқ) йўқдир»[20].

Биз кейинги даврлар муқаллидлари ўзлари бош-лари билан шўнғиб кетган мазҳабчилик таассуби фитнасини ҳимоя қилиш мақсадида ўйлаб топишган бу улкан фитна ҳақида бирон саҳиҳ хабар ё асарга дуч келармикинмиз, деб Суннат девонларини варақлаб чиқдик, бироқ ҳеч нарса топмадик. Аксинча, ижтиҳод эшигини ёпишдан келиб чиққан мазҳабчилик таассубидан огоҳлантиришни топдик.

Амр ибн Қайс ас-Сакуний айтади: «Отам билан бирга Муовия ҳузурига бораётган элчилар ичида йўлга чиқдим. Бир кишининг одамларга ҳадис сўзлаётганини эшитдим. У шундай дерди: «Ёмонлар юқори кўтари-лиши, яхшилар пастлатилиши, амални йиғиштириб қўйилиши ва гапнинг ғолиб бўлиши, қавм ичида «маснот» (المَثْناة) ўқилиши ва улар ичида буни ўзгартирадиган ва инкор қиладиган кишининг бўлмас-лиги қиёмат аломатларидандир».

«Маснот» нима?», деб сўралди. «Аллоҳ азза ва жалланинг Китобидан бошқа ёзилган нарсалар», деди[21].

Мен бу ҳадисни бир қавмга сўзлаб бердим, улар ичида Исмоил ибн Убайдуллоҳ ҳам бор эди. У: «Мен ҳам ўша сиз бўлган мажлисда бор эдим. У кишининг кимлигини биласизми?», деди. «Йўқ», дедим. «У Абдуллоҳ ибн Амр», деди.

Ҳа, муқаллидлар ичида «маснот»ни ўқилди, гўёки у Аллоҳ таоло тарафидан нозил қилинган китобдек, ичларида унинг бир ҳарфини ҳам ўзгартирадиган одам бўлмади. Улар динни бўлиб ташладилар, дин аҳлини гуруҳларга айлантирдилар, ҳар бир гуруҳ ўзининг матбуъи (эргашган кишиси) ёнини олади ва фақат унга чорлайди, унга мухолиф бўлганларни қоралайди ва уларнинг сўзларига амал қилишни лозим кўрмайди, ҳатто улар гўё бутунлай бошқа миллатдек, уларга қарши раддиялар беришга, уларнинг сўзларини ўз эътиқодлари ва мазҳабларига мувофиқлаштиришга зўр бериб уринадилар. Таассуб уларда шу даражага етганки, ҳатто улардан бирлари — ўзи исломий университетлардан бирида устоз — шундай дейди: «Мен «Зодул-маъод» китобини шундай ҳанафийлаш-тирдимки — яъни, унга шу даражада ҳанафийлик либоси кийдирдимки — агар Ибн Қаййим уни кўрса, албатта ҳанафий бўлиб кетарди».

«Уларнинг китоблари, бизнинг китобларимиз, уларнинг имомлари, бизнинг имомларимиз, уларнинг мазҳаби, бизнинг мазҳабимиз», деган сўзларни қўл-лайдилар.

Қуръонни маҳжур (тарк қилинган нарса) қилдилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Суннат-лари унутилди, мабодо бор бўлса ҳам, фақат табаррукланиш учун қолди. Аллоҳ таолонинг қуйида-ги сўзлари гўё уларда мужассам бўлди: «Сўнг (одамлар) ишларини (яъни, динларини) бўлаклар-га бўлиб юбордилар. Ҳар бир гуруҳ ўз олдилари-даги нарса (дин) билан хурсанддирлар» (Муъминун: 53).

Яъни, ҳар бир фирқа китоблар тасниф қилиб, ўшаларни ушладилар, ўшаларга амал қилдилар ва бошқа китобларни тарк қилиб, фақат ўша китобларга чақирдилар.

Мазҳабчилик таассубини эзиб янчиб ташлайдиган энг катта далил Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги марфуъ ҳукмидаги ҳадис бўлса ажаб эмас.

У киши айтдилар: «Унинг ичида катталар қариб, ёшлар улғаядиган, одамлар уни суннат деб ушлаб, ундан бирон нарса тарк қилинса суннат тарк қилинди, дейдиган фитналар сизларни ўраб олганида, қандай қиларкансизлар?!»«Бу қачон бўлади»?», деб сўрадилар.

«Олимларингиз кетса, (илмсиз қуруқ) қорила-рингиз кўпайса, фақиҳларингиз камайса, амирларин-гиз кўпайса, омонатдорларингиз камайса, охират амали билан дунё талаб қилинса, диндан бошқа нарса учун фақиҳ бўлинса», дедилар[22].

(Мақола анча узун, уим тўла ўқимоқчи бўлса у: mHouse.com

https://islamhouse.com/read/uz/

Комментарии