1.Home / Аҳли-Байт / охири Аҳли-Байт ғояси ҳақида қисқача маълумот. Mart 4, 2012
Уларнинг
дунёқарашига биноан, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) фоний
оламдан ўтишларидан олдин ҳазрат Алини ўзларидан сўнг йўлларини давом
эттирувчи, ўринбосар ва барчани ҳидоят йўлига етаклайдиган йўлбошчи сифатида
тайин этганлар. Ҳажжатул видо (видолашув ҳажи)дан қайтиб келаётган мусулмонлар
карвони Ғадир Хум номли ерга етиб келганида, Сарвари олам Аллоҳнинг амрига
мувофиқ, ҳазрат Алини умматнинг раҳбари деб эълон қилдилар. Бу хабарни у ердаги
ҳожиларнинг барчаси эшитгач, улар бу ҳақда пайғамбаримизга гувоҳлик ҳам
берганлар. ажибо, бу ҳадис каззиб
Ушбу ҳодисадан сўнг «Бугун Мен динингизни комил қилдим, сизлар учун Исломни дин қилиб танладим» (Моида/3-оят) нозил бўлди. Пайғамбаримиз у ердаги ҳамма мусулмонларга Алига байъат-қасамёд қилишни буюрдилар. Шундан сўнг, биринчи навбатда муҳожир саҳобалар ва сўнгра ансордан бўлган саҳобалар ҳазрат Алига байъат қилдилар. (Аллома Аминий ўзининг «Ал-Ғадир» номли китобида мазкур воқеа юз берганлиги тўғрисида аҳли суннат олимларининг кўпгина тафсир, тарих манбаларини, зикр қилган). бу ҳадис каззиб
Аҳли-Байт ғояси издошларининг эътиқодича, имом пайғамбарнинг вазифасини бажарувчи бўлиб, ваҳий келмаслиги билан фарқланади. Имомнинг вазифаси умматга сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва диний йўналишларда раҳбарлик қилишдан иборат, шу боис, имомлар мазкур вазифани тўла-тўкис адо этишлари учун пайғамбар сингари маъсум бўлишлари зарур. Аҳли-Байт ғояси издошларининг эътиқодига биноан, ислом уммати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг йўлларини давом эттирувчи имомга муҳтождир. Инсонлар Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)ни танлай олиш ҳуқуқига эга бўлмаганларидек, у зотнинг йўлларини давом эттирувчи валий ва йўлбошчини ҳам танлолмайдилар, балки ушбу зотлар Аллоҳ томонидан танланиб, инсонларга таништирилмоқлари лозимдир. Имом умматни бирлаштирувчи куч бўлиб, уни турли хил тарқоқлик ва адашиб қолишдан сақлайди. Имомлар Аллоҳнинг инсонларга юборган неъмати бўлиб, қиёмат кунига қадар ер юзи Аллоҳнинг ҳужжатидан ва Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг йўлларини давом эттирувчи халифадан холи бўлмайди. Бизнинг давримиздаги имом Маҳдий (Аллоҳ ул зотнинг зуҳурларини тезлаштирсин) дирлар
Охири: Аҳли-Байт ғоясига ёндашувчи мусулмонлар эътиқод қиладиган ўн икки имомларнинг исмлари қуйидагилардан иборат:
Имом Али
ибн Абу Толиб (алайҳимас салом) (Расулуллоҳнинг амаки ўғиллари ва куёвлари)
Имом Ҳасан
ибн Али (алайҳимас салом) (Расулуллоҳнинг неваралари)
Имом Ҳусайн
ибн Али (алайҳимас салом) (Расулуллоҳнинг неваралари)
Имом Али
ибн Ҳусайн (алайҳимас салом)
Имом
Муҳаммад ибн Али (алайҳимас салом)
Имом Жаъфар
ибн Муҳаммад (алайҳимас салом)
Имом Мусо
ибн Жаъфар (алайҳимас салом)
Имом Али
ибн Мусо (алайҳимас салом)
Имом
Муҳаммад ибн Али (алайҳимас салом)
Имом Али
ибн Муҳаммад (алайҳимас салом)
Имом Ҳасан
ибн Али (алайҳимас салом)
Имом Маҳди (Аллоҳ ул зотнинг зуҳурларини тезлаштирсин). Аҳли-Байт ғояси издошларининг эътиқодига кўра, юқорида исмлари зикр этилган имомлар Пайғамбаримизнинг Аҳли-Байтлари бўлиб, Аллоҳ уларни умматнинг раҳбари қилиб тайинлаган. Имомларнинг маъсумликлари сабаб биз уларни севиб уларга бўйсўнишимиз Қуръони Каримда буюрилган. Қуръонда бундай дейилади: «Айтгин (эй Муҳаммад), мен сизлардан чеккан заҳматим учун мукофот сўрамайман, фақат яқинларим учун муҳаббатли бўлишингизни сўрайман, холос.» бу ҳам ақидага зид.
Аҳли-Байт
мактаби издошларининг эътиқодича, Аҳли-Байтга эргашмоқ ҳаммага вожибдир. Вожиблиги йўқ-деймиз. Пайғамбаримиз айтишларича: «Аҳли-Байт бу – Нуҳ кемасидир, кимки унга минса
фитна тўфонидан омон қолади ва динида залолатга учрамайди.» Расулуллоҳ
(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) сақалайн ҳадисида шундай марҳамат
қиладилар: «Мен сизларга икки қиммат баҳо меросни қолдиряпман, бири – Аллоҳнинг
каломи; Қуръон ва иккинчиси эса менинг Аҳли байтимдир. Ҳар иккаласини маҳкам
тутсангиз ҳеч вақт адашмайсиз. Зероки, бу иккаласи Қиёмат кунида Ҳавзи Кавсарда
менинг ҳузуримга кириб келгунга қадар бир-биридан ажралмайди.» Ҳадисдаги "аҳли байтим" катта сўроқ остида.
Аҳли-Байт ғоясига эргашган мусулмонларнинг фикрича, ақидавий масалаларда илмий баҳслашиш лозимдир. Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларга асосланган ҳолдаги илмий мунозаралар ва самимий баҳслар, ҳақиқатнинг юзага чиқишида муҳим омил саналиб, мусулмонлар ўртасида бирлашиш, ҳамжиҳатлик ва уюшқоқликка сабаб бўлади.
Комментарии
Отправить комментарий