1.Home / Аҳли-Байт / боши Аҳли-Байт ғояси ҳақида қисқача маълумот. Mart 4, 2012

 Иккинчи китобнинг 1-бобидаги сарлавха -ислох хақида бўладирган бўлса демак, бизлар хозир, ислом оламидаги эндиликда одамларда зоҳир бўлган саркаш-аркаш кўстларни, “басийро”-зехниятимиз билан тезликда илғаб олайликда; шуни кўрсатиб, барча оммани манашу камчиликни иймонимизга зарар билиб, бундан четланамиз ва ўзгаларни ҳам бундан эҳтиётини хосил қиламиз. Шуларни рақамлаймиз ва ўз бахсимизни қўямиз:    

1.Home / Аҳли-Байт / Аҳли-Байт ғояси ҳақида қисқача маълумот. Mart 4, 2012. 

  Боши: Бизни энг сўнгги ҳақ ва комил дин бўлган Исломга бўйин эгиб, ҳидоят сари юзланиб, ҳақ йўлни танлашдек буюк тавфиқ эгаси бўлиш шарафига муяссар этган, юксак мартабали Парвардигоримиз Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин! Ҳамда ул Зотнинг севикли бандаси ва энг сўнгги элчиси бўлмиш сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)га ва ул ҳазратнинг барча гуноҳ ва хатолардан йироқ бўлган маъсум, мутаҳҳар Аҳли-Байтлари (хонадонлари аҳли)га ҳамда Пайғамбаримизнинг танланган хос саҳобаларига салавот ва дурудлар йўллаймиз! 

  Аҳли-Байт ғояси бугунги кунда кенг тарқалган бўлиб, жаҳондаги мусулмонлар жамиятининг тўртдан бирини ташкил қилади. Бу мактабнининг келиб чиқиш тарихи Ислом динининг вужудга келиш даврига бориб тарқалади. 

  Бунинг далили Баййинат сурасининг 7-ояти: «Дарҳақиқат, имон келтириб солиҳ амал қилган зотлар халоиқнинг энг яхшисидирлар» нозил бўлганида, Росулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) имом Алининг елкаларига қўлларини қўйиб: «Али ва унга эргашган тарафдорлари энг яхши инсонлардир», деб марҳамат қилишларидир. (Ушбу ҳадис Тафсирут-Табари, Жомиъул-баён, Тафсиру Ад-дуррул Мансур, Тафсир руҳул маоний китобларида юқоридаги оятнинг тафсирида келтирилган.) САВОЛ БЕЛГИСИНИ ҚЎЙДИМ, АҚИДАМИЗГА ХОТИРЛИ.

Шунингдек, Аҳли-Байт мактабининг тарафдорларини Жафарийлар деб ҳам аташади. Зероки, имом Жаъфари Содиқ давриларида Аҳли-Байт ғояси ул зотнинг кўрсатган чуқур фаолиятлари натижасида кучайганлиги сабаб; ул ҳазрат ушбу мактабга асос солган шахс сифатида танилганлар ва шу боис, у зотга эргашганларга жафарийлар деб ном беришган. Негаки, ул зотнинг даврларида икки сиёсий кучлар, яъни бани Умайя ва бани Аббосларнинг тахт устида талашишлари туфайли, эркин фаолият юритиш учун қулай фурсат яралган эди. 

   Жафарийларнинг кўпчилиги Эрон, Ироқ, Озарбайжон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистонда яшайди. Шунингдек, улар Форс кўрфазидаги айрим давлатлар, жумладан; Саудия Арабистони, Туркия, Сурия, Ливанда ҳамда собиқ иттифоқ тузумининг турли республикаларида, жумладан Ўзбекистонимизнинг Тошкент, Самарқанд, Бухора, Жиззах, Навойи, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида ва шунингдек, Англия, Франция, Америка, Африка ва ғарбий Осиёда яшайдилар. Бу ерларда уларнинг масжидлари ва маданият марказлари бор. 

  Аҳли-Байт ғоясига мансуб шахслар турли миллатларнинг вакиллари бўлиб, Ислом динидаги бошқа мазҳаб вакиллари билан тинч-тотув ҳаёт кечирмоқдалар. Чунки, улар Қуръон Каримнинг «Мўминлар ўзаро биродардирлар» деган кўрсатмасига амал қиладилар. Бошқа оятда келтирилишича, «бир-бирларингизга тақво ва амали солиҳда ёрдам берингиз». Ҳадиси шарифда эса бундай дейилади: «Мусулмонлар бир гуруҳдирлар», «Мўминлар бир танадирлар». 

  Тарих саҳифасида Аҳли-Байт ғоясининг издошлари шижоат ва фидокорлик сифати билан танилганликлари ҳеч кимга сир эмас. Улар ислом ҳукуматини яратишда бутун вужудлари билан тиришиб уни қурганлар. Улар асос солган Ислом давлатлари туфайли Ислом маданияти ва унинг қадриятлари ва қолаверса, илм-фан ва саноат кенг ёйилган. Аҳли-Байт мактаби уламоларининг илм-фан ривожланишига қўшган ҳиссалари инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Тафсир, ҳадисшунослик, Ақоид, Фиқҳ, Усул, Рижол, Фалсафа, Ахлоқ, Дироя, Ислом ҳукуматининг асослари, Адабиёт, Тиббиёт, Физика, Кимиё, Ал-жабр (Алгебра), Фалакиёт (Астраномия) ва шунга ўхшаш фанларга оид минглаб китобларни ёзиб бу илмларнинг юксалишида, Аҳли-Байт мактабига мансуб буюк уламоларнинг ҳиссаси беқиёсдир.   САВОЛ БЕЛГИСИНИ ҚЎЙДИМ, АҚИДАМИЗГА ХОТИРЛИ..

  Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, кўп фанларнинг асосчилари – Аҳли-Байт мактаби олимларидир. Бу хусусида Садрнинг «Таъсисуш-шиа ли улумил ислом», Оғо Бузургнинг «Аз-зариъа ила тасониф аш-шиа» (29 жилдли китоб), Афандининг «Кашфуз-зунун», Куҳалнинг «Муъжамул-муаллифин», Муҳсин Амин Омилийнинг «Аъёнуш шиа» китобларига мурожаат қилишингиз мумкин). буниси умуман қабулсиз.

  Давоми: аҳли-Байт ғояси издошларининг эътиқоди бўйича, Аллоҳ ягона зот, туғилмаган ва туғмаган, жисм эмас, макон ва замонга эга эмас, У ўзгариш, ҳаракат қилиш ва кўзга кўриниш хусусиятларидан пок ва муназзаҳдир. Шунингдек, улар Аллоҳга ширк келтиришни -энг буюк ва кечирилмас гуноҳ ҳисоблайдилар. Аҳли-Байт ғоясининг ақоиди Қуръоннинг муборак оятлари ва ҳадиси шарифга таянган ҳолда ақлий далиллар билан асосланган. Улар ҳадисларнинг фақатгина саҳиҳларига ёндашадилар, агар бирор ҳадис ровийларининг орасида мунофиқ ёки яҳудий шахс бўладиган бўлса, ўша шахслар нақл қилган ҳадис саҳиҳ ҳисобланмайди. Сохталаштирилган ҳадислар ўзини мусулмон кўрсатган шахслар тарафидан уйдирилган. Масалан; Аллоҳнинг жисм эканлиги, Уни кўз билан кўра олиш мумкинлиги ва Унинг хатокорлиги (наъузу биллаҳ) ҳақидаги асоссиз ҳадислар шулар жумласидандир. Аҳли-Байт ғояси издошларининг эътиқоди бўйича, барча пайғамбарлар ва Аллоҳнинг элчилари гуноҳга йўл қўймаган ва маъсум инсонлардир. 

  Уларнинг эътиқодига биноан, Аллоҳ – Одилдир, у ҳеч нарсани беҳуда яратмаган. Тошми, гиёҳми, одамми, еру-осмонларнинг барчаси Аллоҳнинг ҳикмати асосида яратилган. 

  Уларнинг эътиқоди бўйича, инсон яратилгандан буён унга ҳидоят йўлини кўрсатиш мақсадида Аллоҳ томонидан пайғамбарлар юборилганлар. Пайғамбарлар гуноҳдан йироқ маъсум инсонлар бўлиб, одамларни абадий саодат сари етаклайдилар, ўзлари эса камолотга эришган юксак ва комил инсон ҳисобланадилар. Қуръон ва суннатга асосан; Аллоҳнинг энг буюк элчилари (шариат эгалари) беш нафардан иборат: 1. Нуҳ (алайҳис салом) 2. Иброҳим (алайҳис салом) 3. Мусо (алайҳис салом) 4. Исо (алайҳис салом) 5. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам). 

  Улар эътиқодида жазо ва мукофот ҳақиқат бўлиб, ҳисоб-китоб кунида, Қиёматда амалга ошишиши муқаррар. Шариати исломияга итоат қилиб яшаганларнинг мукофоти жаннатдир, акс ҳолда азобланиш унинг охиратдаги жазоси бўлади. Бу дунё ва охират орасида барзах олами мавжуд бўлиб, ушбу макон ўлганлар учун охиратнинг остонаси ҳисобланади, бунинг маъноси; барзах олами азобланиш ва ёки роҳатланиш макони демакдир. Аҳли-Байт мактабининг тарафдорлари, таносух таълимотига эътиқод қилмайдилар. (Таносух – бу руҳнинг бир жасаддан бошқасига кўчиб юришидир) 

  Аҳли-Байт ғоясининг издошлари ҳазрат Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдул   Муталлибнинг сўнгги пайғамбар эканлигига, ул зот ҳар қандай саҳву хатодан пок,  гуноҳсиз ва маъсум инсон эканликларига бовар қиладилар. Бошқа фирқаларнинг пайғамбар ҳам ўзгалар каби хато қилади деган даъволарини рад этадилар. Уларнинг мафкурасига кўра, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) имкони қадар Ислом динини ёйишга уриниб, бу шарафли вазифани аъло даражада ўтаганлар. Бу хусусида қуйидаги китобларга мурожаат қила оласиз: Шайх Муфиднинг «Иршод», Табарсийнинг «Аъломул варо», Мажлисининг «Биҳарул анвор» саййид Муҳсин Хотамийнинг «Мавcуъатур- Расул Мустафо» шулар жумласидандир. 

  Аҳли-Байт мактабининг издошлари Қуръон ҳар қандай ўзгаришлардан сақланиб қолган Аллоҳнинг каломи эканлигига ёндашадилар. Бугунги кунгача Қуръоннинг бекамукўст қўлимизга етиб келишида фидокор саҳобаларнинг ҳиссаси каттадир. Улар оятларни ёдлаб олиб наслдан наслга нақл қилганлар. Баъзилар эса Пайғамбаримиз ҳаётлик даврлариданоқ, Қуръон оятларининг нима сабабдан нозил бўлганини ва уларнинг таъвил-тафсирини ёзиб олишган. Қуръони Каримни илк бора ёзган зот ҳазрат Али бўлиб, қолган саҳобалар ҳам бу хайрли ишда иштирок этганлар. Қуръони Карим ҳақида батафсил маълумотлар Занжонийнинг «Тарихул Қуръон», Суютийнинг «Ал-итқон фий улумил Қуръон», Муҳаммад Ҳодий Маърифатнинг «Ат-Тамҳийд фий улумил Қуръон» китобларига мурожаат қилиш мумкин.  (давоми бўлади) 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,