25йил аянчи: Туркистон инқирози \охири, а

 Ўша комсомол “оқсоқоли”даврим Брежнев ўлган куни, хамма қатори мен хам ғам чекимбан...Худони билмасак;..шу эканда! Корхона ва муассасаларда мотам кунлари эълони ва хайрлашув телевизорлардаги намойишлардан халқ кўриб, қайғуриб туришган дамлар эди. Ва мен урғуламоқчи бўлганим; энг зарур дақиқаси Брежнев мурдаси “грандиоз”-хайратланарли картеж-от улов, қабристонга намойиш кийимдаги аскарлар ва ғамгин “полит бюро”аъзолари эргашувида, ”ўзгармас генсек”мурдаси, Худо эгалиги ва сўровидаги биринчи манзил қабр бўлмиш, “бандачилик”га ўтиш лабига аста қўйилди. Қопқоғи михланган темир дафн “сандиғи”, тўрт арқонни елка тутган шонли аскарлар, аста холда, ғамгинликда майитни намойишона тушира бошлашди, аммо охир оқибат, ўлик юки “кофир”лиги шундай хам, Аллоҳ жазосига йўлландики; бу забардаст аскарлар бундай гунохи улкан банда гробини кучлари ила ушлаб ололмай ташлаб юборишди. Тобут ерга “гурс”каби овозда; гўрга қулади. Худди мана шу йиқилиш, мағрур бўлган Худосиз компартиясининг халокат топтирилиши аломати бўлган экан. Бизлар эса ўлган Каримов “катта”ни Самарқандга қўяябмиз. Гўё Каримов оқибати "шон ё изза"сини; Худо эмас, худдики халқ партияси хал қилаётгандек. АстағфуриЛЛаҳ! Лекин бу одамнинг хам “халқ демократик партия”си; ўша “дақиллатиб йиқитилган компартия”нинг укаларидан; “яблока упавщий на землю, тоже не далеко от того дерева” -ўша инқироз тутган партиясининг “ўзгинаси” -ажримаси хеч қанча эмас-ку! -нима буни билмаябмизми?!

Комсомол ўзи нимайди? Булар худдики,”ўпич берган секретарь қиз”дек, ёшларни “кўз бўямачилик”даги компартия кадрлари, яъни халқни эзишга мос қилиб тайёрланаётган кадр-мутахасислар эди. Буларнинг иши “ичимликдаги вечиринка”, ”ура-ура”даги –ёшларни бепул "комсомолская стройка", ишга йўллатган, ўзлари эса парткомлар билан “профсоюз арзон””путёвка”-йўлланмаларида, секретарь қизлар ила маишатдаги “яширинган”бузғунчи тоифа эдилар. Горбачёв келиши хамма системани “ёлонғоч”латди, АлхамдулиЛЛаҳ компартия ва комсомол –бузуқ комита бархам топди. Аммо профсоюз ишласа бўларди. Бу хам мозийга кетказилди.

Хозир республикада ёшлар қўғишиши Тошкент студенлар “шахри”ни, аскарлар билан “қонли”даъф қилиниши оқибатида, хеч қандай уюшма ташкил қилинмади. Шу сабаб ёшлар на халқ ком партияси ва на давлат томонидан бирор уюшма хосили мавжуд эмас. Яъни ёшлар сиёсатдан узиб қўйилганлар.  Аммо авлод ҳарзамон ва юртларда ўзгартувчи оммадир. Умуман бизда аввал компартия сиёсат олиб борар ва ишларни юритган-бажарган ижроком бўларди, Хозир ўлкада “бир бош” ўзи фармончи бўлиб олган сабаб, партия ўзини чеккада тутиб, хеч нарса жавоби йўқ, ойлик олишмоқда. Аммо ижро эгалари ким ноаниқ; хокимми, хокимиятми, полициями ё ўқитувчиларми?! Ким ишлаябди: ишлайдиган структура ва жавобгар томон аниқлигининг ўзи йўқ. Бу диктатнинг балоси. Мана шу ечилиши зарур долзарб масала.

Агар шариат юритилса эди; ёшлар Пайғамбаримиз суннатида бир хил тарбия ва тўғри шижоатда бўлишарди. Унда партиялар “сиғмайди”. Хамма нарса виждон асосига қурилади.

давомлаймиз, Инша Аллоҳ.



Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,