Шарқий Туркистон ва Уйғур халқи, 1-қисм.
Геологик тадкикотларга кўра, Шарқий Туркистон худуди ўрнида тахминан бундан 1 миллиард йил илгари катта денгиз бўлган экан. 300 млн. йил олдин ерда юз берган геологик ўзгаришдан сўнг ушбу худуд қуруқликга айлана бошлаган. Ҳимолай ва Помир тоғларининг секин-аста ўсиб бориши бу заминга катта таъсир кўрсатган.
Жунғор пасттекислиги ва Такламакон чўли тагида катта
микдорда нефть захирасининг аникланиши, Тангритоғ этакларидаги такирликларда
тошга айланиб кетган ўсимликларнинг ва катта дарахтларнинг кўплаб учраб туриши,
Турфон билан Кумул оралиғида динозавр устихонининг топилиши мазкур худудда
катта географик ўзгариш юз берганлигини кўрсатади.
Ҳозирги Шинжон-Уйғур мухтор райони (хитойча Синьцзян
вэйвуэр зичжи чюй) -ХХРнинг шимоли-гарбий қисмидаги миллий ўлканинг номи бўлиб,
у 1955 йил 1 октябрдан бошлаб расмий жорий этилган. Шунгача мазкур ўлка рус ва
ғарб адабиётида Шарқий Туркистон, Хитой Туркистони, Туркия адабиётида Дўғи
Туркистон, Хитой адабиётида Шинжон (русча транскрипцияда Синьцзян). Қадимги
хитой манбаларида Шиюй (Шиюй — Ғарбий замин, Ғарбий юрт, Ғарбий мамлакатлар),
XIV асрга оид ҳужжатларда ва XVI—XVII асрларда битилган форсизабон қўлёзмаларда
Уйғурия, Уйғуристон, деб номланган. «Шинжон» сўзи 1760 йилда пайдо бўлган
бўлиб, у «янги чегара» ёки «янги ҳудуд» маъносини англатади.
Шарқий
Туркистон бир неча минг йиллик тарихга эга. Такламакон чўли атрофида топилган
жасадлар ва бошка ашёвий далилларга кўра, мазкур чўл атрофидаги худудларда 5—6
минг йил муқаддам анча юксак маданиятга эга ҳаёт мавжуд бўлган. Шу даврда
яшаган одамлар баланд бўйли, қирра бурунли эди. Хитой манбаларининг гувоҳлигига
кўра, бундан 4 минг йил илгари Шарқий Туркистонда рунг, рунг-ди ёки ди-рунг
ғарбий рунг деб номланган туркий халқ яшаган. Мил. ав. III—II асрларда Шарқий
Туркистонда Крурона, Турфон, Кучар, Кашкар— (Сули), Еркенд (Юйтян), Хўтан
(Удун), Усун каби давлатлар мавжуд бўлиб, улар Кун хақонлиги таъсирида бўлган.
шу замонда хитойда мавжуд бўлган Ғарбий ва шарқий Ханн империялари ушбу ўлкани
қўлга киритиш ва Хитойдан Ғарбга борадиган Буюк ипак йўлини ўз назоратига олиш
учун тинмай харакат қилди, айрим йилларда ўз максадларига вактинча эришган
бўлса хам, аммо уни бутунлай хунлардан тортиб ололмади.
Шинжон
маъмурий жиҳатдан марказга бевосита итоат қилувчи 2 та шаҳар (Урумчи ва
Қорамой), 5 мухтор вилоят, 8 ҳудуд, 6 мухтор ноҳия, 68 ноҳияларга бўлинган.
Ҳозир унда 57 миллат вакиллари, жумладан ислом динига итоат қилувчи 13 маҳаллий
миллат яшайди. Расмий маълумотларга кўра, 1998 йилда Шинжоннинг аҳолиси 17,5
млн. кишидан иборат эди, жумладан 8 млн. уйғур ва жами 2 млн.га яқин қозоқ,
дўнгон, қиргиз, ўзбек, тожик ва бошқалар яшайди. 1982—2000 йиллар давомида
аҳолиси 5,5 млн. кишига кўпайган. Аҳолининг ярмига яқин қисми хитой (ханцзу) лардан
ташкил топган. Шу хисобдан келиб чикканда, 2003 йилда Шинжоннинг аҳоли нуфуси
19 млн. бўлиши керак. Хорижли олимлар орасида айни замонда хан миллатининг
кўчиб келиши ҳисобига Шинжоннинг аҳоли сони 30-35 млн. атрофида бўлиши керак.
Комментарии
Отправить комментарий