10-Ромазон куни: "Болаларимизни неча ёшида рўза тутишга киритамиз?”
Асаалому аълайкум. АхамдулиЛЛаҳ Рамазонни 10- кунига кирдик. Бундан чиқди муборак рамазоннинг3/1 қисми ўтиб кетди. Биз бугун гаплашадиган мавзуъ: “Болаларимизни неча ёшида рўза тутишга киритамиз?”. Бу мавзуъ Саудия радиосида хар рўзада “Ал-Лаялул Ромазония!”-“Рамазон кечаларида” эшиттиришида берилди. Бундай эшиттириш хар кеча соат 12-00да эфирга қўйилмоқда. Эшиттиришда кўп ёш оталар ўз фикрларини билдиришди. Фикрлар хар хил бўлишига қарамай; хеч бир ота ўз фарзандларини рўза тутишга "аяшишликга" бормаётганлари билинди. Чунки рўза Яратувчининг мажбурияти. Демак мусулмонлар Қуръон оятида дейилгандек: *Эшитдик ва итоат этдик!* хукумида, ҳар қачон мусулмон оила хамиша мана шундай: “Лаббайка я Роб!”-дея худди хожи нидоси жарангидек, ишга ростмона киришади. Ота-оналар ўз фарзандларини хатто 6,7 ёшда рўзага олиб киришар эканлар. Бу йўлда улар болаларини қизиқтириш ва юмшоқ муомила орқали олиб киришарди. Эфирга чақирилган маъсуллардан бири эса, Қуръондаги *..болаларингиз 10 ёшда намоз ўқимаса-уринг!* -Аллоҳнинг буйруғини; намоз сингари ўшандай амр,
рўза фарзида хам ишлатилиши мумкин бўлишини гапирди. Албатта араблар мадрасалари ўқувчиларининг ўқитиш хажми динга боғлиқ бўлганидан; болаларнинг ўзларида шариат ихлоси мавжуд. Шундан ёшларнинг ўзлари Рамазонга мехр билан киришади. Инша-Аллоҳ, бизлар хам оиламизни йил давомида Ромазон барокаси ва фазилатларини гапириб, қизиқтира борсак, шунда болаларимиз хам рўзага берилиши иштиёқ ва ўзларининг тез ҳохлови ила амалга оширишади. Бизлар болаларимизни хайитда киядиган янги либосларни; уларга топшираётиб, ”бу сенга Рамозон ойини рўза билан ўтказганимизга” -дея урғу билдириб, сўнг топширишимиз жуда ўринли. Чунки кўпчилик болалар, янги ва бежирим кийим берилиш сабабини, ота-онам, -дея кўришлари чатоқдир. Биз катталар хайит ва шу куннинг тантана сабаби, Тангрининг Ўз бандаларига амр қилган ислом динининг асосий рукнидан бирини аъло бажарганимиз сабаби эканлигини айтмаябмиз. Мана шу нарса ёшни Ислом ғурурини сезмай улғайишига олиб келаябди. Хар ибодатни токи бола, балоғотини кутайлик; сўнг олиб бориб ўрнига қўямиз-дейилиши “хом иш” бўлиб, сўнг бундай зўрликдаги ундов бола ва ота-она муомиласини “совиши”га олиб келади. Ва хоказо. ...сизлар ўз болаларингизни қандай тайёрлаябсиз? Ва қайси ёшида рўза бошлаябди? Сиз бу йўлда қайси тажрибаларни қўлладингиз? Хар ким бу хақда айтсин. Бу каби мулохазалар, динимиз равнақига хизмат қилган бўларди. Ва савоб амалдир.👭
Комментарии
Отправить комментарий