Асл ўзбек арбоблари,Тошкент шахрида кўча, махалла янги номидан ўчирилдилар

 Ҳамза маъвзуси давомида, шоирнинг ном кўчаси-фавворага ўзгарди. Махаллардаги ном ўзгартиришлардаги катологидан, яна бошқа буюклар номланган атамаларни ахтардим. Кўзга кўринарли барча шахслар номлари олиб ташаланибди. Булар: Мирзо-Улуғбек тумани бўйича:

2. Аҳмад Яссавий (такрор) — Буюк ипак йули,

3. Бобур (такрор) — Гулсанам      

Олмазор тумани бўйича:                                  


23. Алишер Навоий (такрор) — Қуёш  

24. Беруний майдони (такрор) — Орзу

36. Аҳмад Яссавий (такрор) — Чаманбоғ.

Сергели тумани бўйича:

37. Алишер Навоий (такрор) — Жўнариқ

40. Бобур — Зийнат

42. Жомий (такрор) — Шукрона

Учтепа тумани бўйича:

54. Ал-Хоразмий (такрор) — Янгийўл

Чилонзор тумани бўйича:

60. Ҳамза (такрор) — Бешчинор

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

63. Исломобод (такрор) — Кўкча Дарвоза

Юнусобод тумани бўйича:

71. Нодирабегим (такрор) — Юртобод

72. Ойбек (такрор) — Мурувват

Яккасарой тумани бўйича:

83. Туркистон (такрор) — Боғсарой

84. Усмон Носир (такрор) — Муҳандислар

87. Абдулла Авлоний (такрор) — Белариқ

88. Алишер Навоий (такрор) — Хосиятли

91. Бобур (такрор) — Баркамол

95. Мирзо Улуғбек (такрор) — Алимкент

96. Муқимий (такрор) — Мумтоз

102. Усмон Носир (такрор) — Ватандош

104. Ҳарбийлар — Фидойилар.

Натижа бундоқ: хар қадай қалам сохиблари, “қулоқга ёқмас” саналган.. яъни исмлохчилар ўзларининг мудаоси яққол кўринябди.. буюкларга абадий аза очишибдилар. Булар худдики, жарангли номлар зикридан ўзларини соқит қилганлару, аммо халқдаги уларнинг номи айтишдаги ғурури кесилгандек.. улар энди тол, қуёш, сой каби “тўнка” лафзларда қандай рух топадилар- буни эътибори бўлмаган. Тарбиядаги ёшлар ватан посбонини учун ўзлари “кумир” устозни, топа олишмайдиган бўлишибди. Бошқа тарафи оламшумул таъсирли, яъни чет эл сайёҳлари буюкларимизни билишга келишади, ва ҳоланки, ажаб бирор таниқли исм эшитмадилар, шоиру, мутафаккирларни эшитиб, ўрганиб кетмасалар, бу хол Ўзбекистон “қуруқ ёғочлар”дан иборат экан-дея кетишлари, аччиқ хол. Фақат Москвада ахлат тераётган ёшлар, шу халқ, ўшандай мухит замини навлари холос. Хеч вақосиз эл. Иқтидори йўқлар, кўча супураябди-дея, ҳаяннос солиши кўпайсинми?

Янгиланишда, хатто ўзбекона шахс -Шукур Бурхонов сиғмабди. Чунки бу ном халқ онгини, фильмдаги жанговор жамоаъ бошлиғи Юсуф ялангтўш сиймосини жонлатарди. Хукумат онг қўрқувидан сақланишга уринганлиги далили, улар “харбийлар” номини хам йўқ қилганлигидан билинмоқда.

Демак исм алмашишлар; элнинг курашчилик рухониятини кесиш учун, атайлаб уйиштирилган. Шуни эътиборида, хар вақт халқни фаолликга чақирган салобатли, юксак меросимиз адабиёт сайқалларини сазойи қилишга ботинишибдилар!?

Вақт ўтиб январ ойида Қазоғистонда кўрдикки, ўзига шахар номини очган Элбаси, шундай салохияти ва таъсири билан хам, Нурсултон атамани-Остонадан ошира олмади.. баълки хар доимгидек, бандаларни тириги ва ўлиги қилмишларини, якка Яратувчи ва Хокими хар маслакчиларни фош қилиб келган. На элбаси, на туркмен боши, на Сталин ва на Ленин.. хар қайси “ота” -дейилганла: сўнг урилишдилар, уларнинг хайкаллари оёқ ости бўлди, том китоблари ахлатда, мурдалари азиз жойдан ковланиб, оддий қабристонга кўчирилганини; биз ожиз дунё аҳли, алхамдулиЛЛаҳ шоҳиди бўлиб турибмиз. Чунки адолат сатрлар ва мумтоз қалам сохиблари, шулар азиз ном ва китоблари доимо мавжуд бўла тирик қолдилар! Биз етукларни ёдда тутамиз. Инша Аллоҳ, сув яна ўз ариғига йўл олади! Ахлатлар тўкилади

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,