Хотирага чанг-2."Ҳамзани унутиш тарихни унутиш деганидир". Озодлик радиоси.

 Яна Олимахондан сўрасак, Нима учун Ҳамзадан дохий-икона ясашлик тўғрисида, -нима дейсиз? Жавоб: хўп майли бу тўқилган, пичилган-деган гаплар; албатта хақиқат бор бу гапларда. Буни хатто бошқа олимлар хам таъкидлашади. Масалан: совет хукумати учун, Ҳамзани тиригидан кўра-ўлиги афзал эди-деган гаплар бор. Чунки унинг ўлими билан советлар, мутаъассиф муллаларга қарши курашни эълон қилишди, кейин у рўйхатга билмадим халиги; империалистлару, реакционерлару ва бошқа ҳил миллатчилар қўшилди. Тўғри бу нарса совет вақтида, сиз айтганлек “иконалаштириш” ёки миллий қахрамон даражасига кўтаришга харакатлар, бўлди бу нарсалар. Энди мен ўйлайманки, совет мафкурасини бир ўйини-ғоясини мустахкамлаш учун бу нарсалар. Хар холда мени гапим битта, бизнинг Ўзбекистон тарихини бир бўлаги, буни бўлиб ташлаб юбора олмайсиз. Бу қандай бўлса, агар ёлғонлар бўлса пичилган, қўшилган бўлса, Ўзбекистон мустақилликга эришганига мана 23-24 йил бўлди; вақт ўтябди, бир илмни ёки тадқиқот учун катта вақт бу, етарли вақт. Назаримда, шу Ҳамза билан шуғулланадиган олимларимиз, яна яхшироқ, чуқурроқ ишонарлироқ хужжатлар билан тадқиқот олиб бориб, шу масални бир очиқласалар бўларди-деб ўйлайман, энди.

Ш.Аббосов деди: Маърифатпарвар бўлган Ҳамза у. Тарихий шахс, замонини қахрамони эди. Буюк драматург, зўр пьесалар ёзган одам йўқ бизда: Бой или хизматчи, Майсаранинг иши ва ҳакозо ажойиб асарлар, мана ярим асардан бери қўйилиб келди.. бутун авлодлар тарбияланди ўша асарлар орқали. Шеърлари бор жуда зўр. Мактабларда ўргатган, жуда тараққийпарвар бўлган жудаям. Аёлларни паранжиси олиб ташлашичи, уларни ўқитиб, дарсларга олиб келиб. Театрлар очган, актрисалар тайёрлаган, актерлар тарбиялаган. Энди буни халиги диний экстримист-энг қора

кучлар бўладию, хозир хам шунақа одамлар.. ўзини портлатиб, 30-40 та одамни шикастлаб, жаннатга тушаман дейиш ёлғон гап. Ҳамза жадидчи бўлган. Уни бир тўғри келмаган жойи бўлган бўлса керакда энди.,

Бир шархни кўчирдим ва бошқа кўпчилик хам Ҳамза ва асарини севишар эканлар. Колин Маколей. 3 йил аввал ёзибди: Унинг биографиясини ўкиб чикдим. Афсус бизнинг одамлар шунака илмли билимли инсонларни еки ўлдирган, еки ёмонлаб сургун килдиргану сургунда ўлиб кетишган. А.Кодирий, А.Фитрат, Хамза каби халкнинг зиелиларини, йук килиш кимларгадир керак булган. Чунки илмсиз билимсиз оми халкни, қуйдек хохлаган томонга судраш осон булган.** 

Кейинги қўйилмамиз шу мавзуъ, бошқа қадим арбобларимиз қадр-қимматини хам камситилиши: Тошкент шахрида кўча, махалла ном алмашинуви постида берилади. Инша Аллоҳ. 

Ҳамза маъвзуси давомида, шоирнинг ном кўчаси-фавворага ўзгарди. Махаллардаги ном ўзгартиришлардаги катологидан, яна бошқа буюклар номланган атамаларни ахтардим. Кўзга кўринарли барча шахслар номлари олиб ташаланибди. Булар: Мирзо-Улуғбек тумани бўйича:



Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,