Хотирага чанг-1."Ҳамзани унутиш тарихни унутиш деганидир". Озодлик радиоси.

 Озодликнинг «Қурултой» эшиттиришида янги давр ўзбек адабиёти яловбардорларидан бири, етук шоир¸ бастакор, драматург, режиссëр, маърифатчи¸ матбуотчи, публицист ва жамоат арбоби Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий меросига муносабатни муҳокамаси:. Эшиттиришда: Ҳамза ҳақида 17 қисмли кино суратга олган таниқли киночи Шуҳрат Аббосов¸ адабиетшунос Олима Набизод ва педагог олим Абдулла Абдураззоқов иштирок этди. Олий Мажлис сенаторлари парламенти ялпи мажлисида Тошкент шаҳри Хамза тумани номиналы ўзгартириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Айтилишича, Хамза тумани бундан буён Яшнобод, деб аталиши ҳам мумкин. Мазкур масала парламент ялпи мажлисига қўйилиши арафасида, унга информацион тайёргарлик ҳам амалга оширилди. «Халқ сўзи» газетаси куни кеча Тошкентдаги Ҳамза тумани номини ўзгартириш таклиф қилинган мақолани чоп қилди. 

Мен блогердан қўйилма: Муллонинг мурожат хатлари орасидан ушбуни топдик. Ҳамза бундай ёзган: Ўзбекистон марказий шўъбасига. Иккинчи. Бундан бошқа хам қисқача макотиб талабалардан тортиб, катта кишиларғача кулки, хоҳ қайғули бўлсун кўрсатиладурган ҳажмларга эътибор қилиб ёзиб улгутиб турмоқ учун хам кўз очиб текширганда, букунларғача ҳозирлағон, тўла бўлмаса хамки, ҳоли бақудрат материаллар бор. Мана буни учун ҳам қисқача қўлланма олиб, хусусан сўнгги замонларда ер ислоҳоти, пастки шўролар  тузмаси, айниқса хотинлар озодлиғи тўғриларинда шартнома тузиш билан етказиб бериб туриш мумкинлиги хаққинда сўзлашмоқ учун келган эдик. Агар асарни пьесалиғи сиз билан биз ораға муносабат боғламаслик учун асос тутилган бўлмаса, юқоридаги жумлаларға бир қатор эътибор бериб, моддий шартнома тузишга бошларсиз. Йўқ  хақиқатда муносабат эътибор этулмоғон бўлса, пьесани кўрулгандан сўнг ўзимизда шу ҳолича тура берадур. То ўзининг истакли биродари келгунча, унинг учун бизим ҳаёт-мамотимиз шарт эмасдур. Бизда асаримизни бостириш завқи эмас, элнинг оғзидаги қочирим ҳолидағи кайфияти ўз чоғида айнан йўқолмай, майдони маърифатда қолишини завқи бордур!             Ҳамза Ниёзий.   1927 йил  24 май.

Эй мусулмонлар қачон биз дарди дармон истарис,

Бу қоронғу кечамизга, мохи табон истарис.

Биз ватан авлодина илмила урфон истарис,             

Эй мусулмонлар келинглар, хатми Қуръон истарис.

Миллата шавқат тараққий, шону даврон истарис,

 

Бас бу қаттиқ уйқу бирла, асрлар ётғонимиз,

Бир сезилсин энди хўрлиқ, лойиға ботғонимиз.

Бошқаларғаға басту рўстни, қул қилиб сотғонимиз,

Алдануб захру халоғинни, шакар таққонимиз,

   Эй мусулмонлар қачон биз дарди дармон истарис,

Миллата шавқат тараққий, шану даврон истарис.

 

Бу нуҳон қон йиғлаюр, миллат учун лайлу нахор,

Ёз ўтиб қиш келди холо, бизга бўлган йўқ бахор.

Сарсари бод жахолат, қилмаг истар торумор,

Чора шул мактаб очайлик, шояд бўлсин сабзазор,

    Эй мусулмонлар қачон биз дарди дармон истарис,

 Миллата шавқат тараққий, шану даврон истарис.  Ҳамза Ниёзий. 

7мин.  20 мин. Яна Озодлик эшиттириши тафсилотидан: Профессор Мухаммад Қуронов қаламига оид ушбу мақолада: адиб, маърифатчи ва драматург Ҳамза тимсолининг Шўро қарашлари томонидан сохта дохийга айлантирилгани даъво қилинди. Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин Ҳамзага бўлган эътибор сусайганлиги кузатилади. Тошкентдаги академик театрдан Ҳамза номи олиб ташланди. Мактаблардан олиб ташланди. Маданият сохасидаги Ҳамза мукофоти бекор қилинди. Адабиётшунослик асарларидан хам “Ҳамза ўзбек адабиёти асосчиси”-деган жумла бадарға қилинди.

Эшитиришимизда, Адабиётшунос Олима Набижон иштирок этмоқда. Олимахон сиз манабу Қуронов ташаббусига фикр билдирсангиз, ўша: Ҳамза меросларини

туманларда қайта кўриб чиқиш, номларини ўзгартириш-бўича ташаббусига? Жавоб: Қуронов шу таклиф билан чиқибди-да, энди билмаин, мени назаримда, бизнинг тарихимизга оид бўлган нарсани қандайдир:  ўткинчи ғояларга хизмат қилган,-деб, баъзи бир ижодкор Ҳамза холидаги, бутунлай чиқариб ташлаш нотўғри бўлса керак -деб ўйлайман. Лекин бу хам бизнинг адабиётимизнинг бир бўлаги. Шу сифатида танқидий қарашлар билан, унинг ижодини ўрганишни давом эттириш керак; уни буткул адабиёт чиқариб ташлаш энди, яхши эмас.

Хозир биз билан алоқада таниқли кино режиссер Ҳамза Ҳакимзода тўғрисида 17 серали Оловли йўллар фильмини суратга олган Шурат Аббосов. Шухрат ака, Нега унинг номини театр ва мактаблардан олиб ташлаябди, нега шунақа бўлаябди? Жавоб: Мендан хеч ким сўрамайди уни. Мандан сўраб иш қилишмайди. Биз бир кичкина одаммиз, кичкина бир санъаткормиз. Фильмда ўз вақтида қахрамони эди, энди баъзи томонлари бугун, халиги тўғри келмаётгандир сиёсатга, буни хам тушуниш керак. Чунки давр ўзгарди, вақт ўзгарди. Хаёт ўзгарябди, бир жойда тўхтаб турмайди.. янги тузумда яшаябмиз энди. Гам шундаки энди, ман инқилобга қаршиман ўзи. Инқилоб-бу қон тўкиш, бу яна одамлар бир-бирига душман, сиёсий курашлар.. яна ағдар-тўнтарлар. Яна хаёт бир тўхтаб, яна бир неча ўнлаб йилларга орқага ташланади. Баълки мана Ҳ.Ҳ.Ниёзийни манашу томонлари бор.. манашунда қатнашган, инқилобий шоир бўлган.. инқилобий шеърлари бор. Баълки манашу томонлари тўғри келмаётгандир, билмадим энди.

Сухбатимизда, Абдулла ака Абдураззоқов хам иштирок этаябди, педагог олим. Гап шундан иборатки, Халқ сўзи газетасидаги Ҳамза туманини ўзгартириш ташаббусини педагог олим Қуроновдан келиб чиқди.. энди, шу маънода бошқа бир педагог олимдан сўрасак Абдулла Абдураззоқов: Сизнинг фикрингиз қанақа, Ҳамза меросига, мархамат? Жавоб: мен мақола билан танишиб чиққанман. Ман ўқиб, манашу мақоланинг муаллифини олим эканлигига, манда шубҳа туғилди. Чунки олим одам, тарихга нисбатан қўпол муомилада бўлиши хеч хам мумкин эмас. Тарих бизнинг жавхаримиз. Уларни бирор бошқа нарса билан тўлгазиб бўлмайдиган -инсонлар булар. Энди бу мақолада баъзи хақиқатлар бор, лекин улар хақиқий Ҳамзага эмас.. сохта Ҳамза яратилган бизда.. ана ўшанга тўғри тушади. Масалан уни атеист-динга қарши -дейиши маъносидаги жумлаларни ўқиб хайрон қолдимки, уни шунақа атеист қилиб, замонага мослаган: Иззат Султон, Уйғун каби одамлар: унга сўзларини ўзгартиришган. Масалан униг 6.02. Яша Турони, Яша Шўрога алмашган.  Яша Турон, сен яшайдирган замон-деб ёзган. Уни ўзгартиришган, хақиқий Ҳамза эмас у ахир. Уни динга қарши қилишади. Мана хақиқий мисралар: Ошиқ ўлса кимса гар миллат учун,   жонин фидо қилсун-дин хизмати учун!  Манабу асл Ҳамза. Ва ёки, Бизнинг Қуръондан тараққийга етишди ғайрилар    Нега мадорастда Қуръондан дарс бермадилар?   То бакай бундай маломат дўзахийга солдилар,   келинг эй аҳли мўмин, хатми Қуъон истарис,   миллат шакат тараққий шони дарон истарис!  Манабу Ҳамза.

Шоир хақида давомлаймиз.. 

Озодлик радиоси. 1 сентября 2014 г. https://www.youtube.com/watch?v=Y3Rf2Usjt3w



Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,