Толиблар хокимиятда, шу орқали Афғонистондан мамлакатдаги миллий озчиликлар
РАТ МАНБАСИ,OFFICIAL
Ўзбекистон ва Толибон
Ўзбекистон президенти амалий ташриф
билан Навоий вилоятида экан, 27 август куни "ҳали ҳеч бир давлат бу ишни
қилмаган бир пайтда" ўзининг нега толиблар билан мулоқот олиб боришга
топшириқ бергани сабабини очиқлаган.
Президент Мирзиёев Толибоннинг Доҳадаги
сиёсий лидери Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслигига ваъда бергани ва ўз
ваъдасини бажараётгани учун ҳам улар билан мулоқотда бўлишлари
"табиий" эканини айтган.
Ўзбекистон раҳбари ўшанда Толибон билан
мулоқотларини ҳали бундан икки йил олдин бошлаганликларини маълум қилган.
Шавкат Мирзиёев ўзлари учун халқнинг
тинчлиги, осойишталиги кераклигини айтган.
Ўзбекистон ва ўзбек халқининг
"тинчлигига қандайдир таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан
қатъиназар, исталган томон билан гаплашиши"ни билдирган.
Президент Мирзиёев "Афғонистонда
шундай ҳолат бўлишига бундан икки йил олдинги таҳлиллари далолат
қилган"ини ҳам айтиб ўтган.
Афғонистон Толибон ҳаракати сиёсий
қанотининг юқори мартабали ҳайъати сўнгги бор 2019 йилда Ўзбекистонда амалий
ташриф билан бўлиб қайтган.
Тошкентда музокаралар олиб борган,
Ҳайит намозини ўқиган, қадим Самарқандни зиёрат ҳам қилган.
Уларнинг Ўзбекистонга амалий ташрифи
"қалин" кечгани мазмунида ўшанда расмий Кобулнинг ошкора эътирозига
ҳам сабаб бўлгани кўрилган.
Расмий Тошкент Афғонистонда Толибон
Ўзбекистонга чегарадош шимолий Балх вилоятини эгаллаган ва Кобулга, қудратга
қайтган сўнгги уч кун ичида устма-уст уч бор баёнот билан чиққан.
Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг 17 август
кунги расмий баёнотида ҳам Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини
диққат билан кузатиб бораётганлигини айтган.
Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини
таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича
"Толибон" Ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турганини
маълум қилган.
"Мамлакатда ҳокимият транзити
халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда умумий
консенсус асосида тинч йўл билан амалга оширилади", деган умидда
эканликларини билдирган.
"Қўшни давлатнинг ички ишларига
аралашмаслик тамойилларига содиқликлари"ни яна бир бор қатъий баён
қилганди.
Афғонистон Толибон ҳаракати ҳалича
ўзининг минтақавий ташқи сиёсатини расман очиқламаган.
Ўзбекистон ва Афғонистон
Ўзбекистон Тожикистон ва Туркманистон
билан бирга Марказий Осиёнинг Афғонистонга чегарадош учта давлатидан биттаси
бўлади.
Ўзбекистоннинг Афғонистон билан
чегараси қолган ташқи чегараларининг ичида энг қисқаси бўлади.
Аммо Ўзбекистон билан икки ўртада
Афғонистоннинг халқаро аҳамиятга молик ва Шимолий Таъминот тармоғининг энг
муҳим узви бўлган Ҳайратон кўприги ва порти жойлашган.
Икки
давлатни муҳим муҳим автомобиль, поезд ва сув йўллари боғлаб туради.
Бу
йўллар орқали Афғонистон импортининг ярмига яқини ўтиши ҳам айтилган.
Афғонистон
Ўзбекистоннинг энг муҳим ташқи бозорларидан бири сифатида ҳам кўрилади.
Ҳозир Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларининг барчаси ҳам толиблар назорати остида.
Афғонистон
шимолидаги воқеаларнинг сўнгги ривожи манзарасида, ҳали июнь ойидаёқ Ўзбекистон
ўз чегарасини бир томонлама ёпган.
Аммо
расмий Тошкент ўшанда бунинг сабабини Афғонистонда ковид билан боғлиқ
вазиятнинг кескинлашиб бораётгани билан изоҳлаганди.
Айнан
Афғонистон жўғрофий жойлашуви назарда тутилганда, Марказий ва Жанубий Осиёни бир-бирига
боғлаши мумкин бўлган оралиқ давлат сифатида кўрилади.
Жаҳон
бозорига денгиз орқали чиқиш йўллари бўлмаган Ўзбекистон учун ҳам янги
имкониятлар эшигини очиши мумкин бўлган мамлакат ўлароқ эътироф этилади.
Ўзбекистонга
Афғонистонда ҳали АҚШ ва Нато кучлари ҳозир бўлган 2019 йилги сўнгги амалий
ташрифи чоғида эса, Толибон юқори мартабали сиёсий ҳайъати расмий Тошкентни
мамлакатда бошлаган лойиҳаларини ниҳоясига етказишга чақирган.
Улар
сирасида Ўзбекистоннинг Мозори Шарифга темир йўл ётқизиш, Афғонистон шимолини
электрлаштириш каби лойиҳаларини тилга олиб ўтган.
Толибон
ҳайъати ўшанда бу ишлар Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-сотиқ
алоқаларининг кенгайишига хизмат қилишини билдирган.
Афғонистоннинг
ўзлари назорат қиладиган ҳудудларида Ўзбекистоннинг лойиҳаларини қўлларидан
келганича қўллаб-қувватлашларини ҳам баён қилганди.
Ҳали
яқинда ҳам Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчихонаси ва консуллиги фаолият
юритаётгани расман маълум қилинган.
Толибоннинг
Афғонистонни эгаллаши билан кечган сўнгги икки ой ичида ўзининг дипломатларини
эвакуация этганига оид хабарлар ҳам олинмаган.
Ўтган
ҳафта эса, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Афғонистондаги дипломатик
ваколатхоналарида президент сайлови даврида сайлов участкаларини очишни
режалаётганликларини ҳам билдирган.
Ўзбекистон
президент сайлови шу йилнинг 24 октябрь кунига белгиланган.
Толибоннинг яна бир ваъдаси.
Афғонистон
Ўзбекистондан кейин дунёнинг энг кўп сондаги ўзбеклар яшовчи иккинчи давлати
бўлади.
Давомий
урушлар боис, Афғонистонда аҳоли бу яқин ўн йилликларда расман рўйхатга
олинмаган.
Аммо,
шунда ҳам, мамлакатдаги этник ўзбекларнинг сони турли хил манбаларда бир неча
миллионга нисбат бериб келинади.
Улар
асосан Афғонистоннинг Марказий Осиёга чегарадош шимолий ва шимолий-шарқий
вилоятларида яшашади.
Толибон
қудратга қайтиши ортидан Афғонистондан мамлакатдаги миллий озчиликлар, айниқса,
ҳазоралар ва ўзбекларнинг жиддий хавотирда эканига оид хабарлар олинган.
Мозори
Шарифда яшовчи айрим ўзбеклар орада Би-би-си билан суҳбатларида ўз қўрқувлари
билан бўлишишган.
Улар
худди 90-йиллардагиси каби миллат сифатида ўз мавжудликлари хавф остида қолиши
мумкинлигидан ташвишда эканликларини айтишган.
Худди
шу манзарада ўзбекзабон интернет сегменти орасида Толибон ўқув дастуридан ўзбек
тилини чиқариб ташлаганига оид айрим тасдиқланмаган хабарлар бўй кўрсатган.
Воқеаларнинг
худди шу каби ривожи манзарасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий
вакили 31 август куни расмий ахборот билан чиққан.
Толибон
ҳаракати расмий раҳбарияти билан суҳбатларида айни мазмундаги хабарлар ўзининг
тасдиғини топмаганини билдирган.
Юсуп
Қобилжонов Толибон вакили ўзларига ўзбек тилининг, пушту ва дари тиллари билан
бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб
қолишини тасдиқлаганини маълум қилган.
У,
шунингдек, Ўзбекистон томонига мамлакатнинг янги раҳбарияти ўзбек тилини
ўрганиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишини айтганига ҳам тўхталиб
ўтган.
Би-би-си
Ўзбек хизмати суҳбатлашган айрим маҳаллий ўзбеклар расмий Тошкентнинг ошкора
муносабати билан боғлиқ воқеълик илк бор кузатилаётгани билан ўзларининг хос
эътиборлари ва қизиқишларига сабаб бўлганини айтишган.
Би-би-си
Ўзбек хизмати суҳбатлашган айрим маҳаллий ўзбеклар расмий Тошкентнинг ошкора
муносабати билан боғлиқ воқеълик илк бор кузатилаётгани билан ўзларининг хос
эътиборлари ва қизиқишларига сабаб бўлганини айтишган.
Аммо
"халқаро ҳамжамият кўз ўнгида ўз имижини ижобий сақлаш ҳаракатида бўлган
Толибон расман қудратга келгач, берган бу ваъдаларига қанчалик амал
қилиши"ни савол остига ҳам олишган.
Покистон
Ташқи ишлар вазири билан 25 август кунги расмий учрашуви чоғида Афғонистонда
инклюзив бўлмаган ҳукуматни тан олмасликларини баён қилган Тожикистон
президентининг эса, афғон халқига, жумладан, тожиклар, ўзбеклар ва бошқа миллий
озчиликларга нисбатан ҳар қандай кўринишдаги қонунбузарлик, қотиллик,
талончилик ва таъқибларни қатъий қоралагани ҳам расман хабар берилганди.
Комментарии
Отправить комментарий