Қийнов.2/1. Намойиш аскарга учрамаслиги: ООН, халқаро жамиятлар ўлганмиди.. улар жимку

  Олам назари “шок—нес” холатда шуни шоҳидларки, қачонки хар сафар бирор миллат ўз хуқуқни кўтариб намоишга чиқгулик бўлсалар, тинчликни таъминлаши бўйнидаги хамма халқаро демократик, хуқуқшунос жамиятлар барчаси, худдики улар “бошқа сайёрага кўчиб бўлишдида”, – ўзларининг қулоқлари кар ва тиллари танглайига тортилган, “хеч кимликда” на овози, на бўйи ошкори йўқ бўлишиб олишмоқдалар. Хар қалай булардан умид бор эдики, ООН-халқаро миллатлар ташкилоти бошчилигида бирор юртда намойишнинг“ўти чиқмай туриб”, бир миллатнинг талаблари томонига қўшилиши лозим. Чунки бутун мамлакат яшовчилар бирор масалани ечимга ташлашса, демак бу ерда муаммо хақ; ва талаблар ижобий ечиб бериши кўзда тутилади. Шундай махалда, икки юзлашган томонлар” кескинлиги орасини шартта бўлиб, ер юзи “далоллари” дархол, ўртага отилиб чиқмоқлари шарт эди. Булар шунинг учун халқаро жамият-дейиладилар!? Улар ўз фаолиятини холис бажаришлари учунгина, барча ер юзи миллатлари инфоқ қилишувдилар. Булар эса, кутишади. Қачонк ўт чиқганда.. эллар қон тўккандагина, ўлка президентини инсофга чақиради. Ёки унга кеч қолган жазо хадларини белгилайдилар. Бу эса, ўлиб бўлган маййитлар ва жарохатда бало кўраётган мамлакат фуқороларига, пича хам фойда бермаслигини билмайдиларми?

 Бу жамиятлар, ё халқ қатломда ўлишдими ёки талабларидан кечишлари каби ечилишини; ўз холида ташлашадида, улар фақат судловчи нусхалар бўлиб олишибди. Демак булар жанжал чиқган минтақага, гўёки камера ўрнатишиб кузатишади, сўнг худдики “дрон” учиргандек, кеч қолинган ва кўздан чиқарилган халқ азасидан сўнг, президентни тиран-золимлигини эълон қилади, санкция-иқтисодий чеклов қилишмоқда. Бу ушлашган хато тутуми, ўз вақтида ўша тиран раис, фавқулодда харбий кучларга буйруқ бермай туриб, хар қайси тўсиқ чораларини кўрмайдими? Бу холат элга, ёрдамни тез ва ўз вақтида ўрнатмай, баълки аксинча, халқ хақли дардини айтиб чиқиш хуқуқини бошиданла ютқизиқ, бадном ва писиш натижасига отаябдилар. Шубхаланамизки, улар эксплаторлар найрангларининг бир бўлаги холослар.

 Хулоса шуки, олам тутган президент, парламент, спикер иши барчаси, ООН ва “долллар қўли” тутумлари; бирор ноаниқликдаги қачонлардир “қора куч” ишлаб чиқарган чора, халқларни банди қилиш учун мустахкам ишланган система-тутум эканки, шу система халқаронинг на эркинликнинг равнвнақи ва на адолат ғалабасига йўналган. Асти мана шу система таги ва тепаси бирга якун кўриши керак бўлмоқда.

 Уларга боқмасдан, хар мамлакат ўзлари ўзининг миллатини, севиши керак. Ва улар бир адолатдаги хукумат тутсинки, ўшалар хар бир гражданига эркинлик ва равнақ йўлида жон чекишсинлар. Кейинги қисмда инша Аллоҳ: мамлакатда халқ талаби юзасидан, фавқулодда холатни ким ва қайси кўринишда эълон қилишини гаплашамиз.  Биссавоб.  

    

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,