Шеър: “Мусулмон Эркак йиғиси эхсон”. Мухаммад Содиқ
Бесабаб йиғламас аслида Эркак,
Йиғласа сиз
уни қилмангиз Эрмак,
Устидан
кулмангиз уни деб-Тентак,
Аллоҳдан
қўрқиб Йиғлайди Мусулмон Эркак...
Мусибат
келса жимгина ичига ютар,
Хечкимга
айтмас дардин, шифони кутар,
Онаси бетоб
бўлса ичин тиғ тирнар,
Бу холга
чидолмай Йиғлайди Мусулмон Эркак...
Шахрига
кириб келса Моҳи Рамазон,
Уйида
ўтирса эрлар айтсахам Азон,
Хар бир
ишимизга деб, бор ахир Мезон,
Ачиниб
Йиғлайди Мусулмон Эркак...
Ароқ ичиб
юрса юртда Аёллар-Қизлар,
Зинокор деб
хақорат қилинса Бевалар-Туллар,
Қимор ўйнаб
юрса ёши Улуғлар,
Дуога қўл
очиб Йиғлайди Мусулмон Эркак...
Ижобат
бўлса қилган дуолар,
Кўпайса
диёрида қори-муллолар,
Сафларни
тўлдирса тирик Қуръонлар,
Аллоҳга
Хамд айтиб Йиғлайди Мусулмон Эркак...
Аллоҳ шифо
берса бемор Ота-Онасига,
Фарзандлари
олиб борса Хаж-Умра сафарига,
Дуолар
олсайди Арафот тоғларида,
Шукрлар
қилиб Аллоҳга Йиғлайди Мусулмон Эркак...
©M.S
Сувратда: Муборак КабатуЛЛоҳ уйиининг ичи кўринишидан парча.
Комментарии
Отправить комментарий