25 йил аянчи№8.Суд залига судланувчи қандай кирди? (а).
..ит дархол, одамдаги тажовузкорлик нийятини хидини сезиб ўрнидан турди. Бизнинг мелисаларда мана шунақанги "хид"ни сўзиб рост жиноятчини олдиндан ушлашдек, ойликка яраша сифат эгалари йўқ. Биздаги мелисалар агар "қора ёзув"га хам "хўп"дейдиган "оқ қоғоз"бўлмаса; битта хам жиноят эгасини, судя ечимига олиб кела олмас эдилар. Судя эса рўпарасидаги хар қандай “ака-укаси”дек миллатдошини, юз чандон харомдурки бир ёки бир неча мўмин-мусулмонларни, онгсиз “темир қовоқ танк” каби аямай "янчиб"тепалаб ўтаябди. Ёнверидаги “присяжний” -вазифадалардан эса ёрдам кутилмайди, чунки, улар судни пана қилиб хужумга қўша шай ўтироқ, уларга мақом берилмаган. Шундан улар на ишнинг тоза суриштирилишига ва на унинг тўхтатилишига аралаша билишсин. Қораловчи ўз номи билан шубхаланувчини-ростакамига “ерга қориб”, қоралаб уни жиноят қилишига ойлик олса; оқловчи билими билан шубхаланувчини ёқламайди-да, баълки ўз қалбини бош судья нийятига боғлайди. Қарабсизки, шубхаланувчи, ўзининг яқинларига: “Қамашади” -айтиб кириб судга кирганидек бўлиб чиқади. Яъни судлар фақат қамоқ йили адади хукмини қўйиш учунгина тўпланишаябдилар. Чунки булардан сўрайдиганлар “начальниги” бор; улар эса авф хукми -дейилмиш хисоботни сира қабул қилишмайди. Суд очилдими тамом; қамаши керак. Оз махал “штраф” жазо хам берилади, қачонки тадбиркор иши кўрилганда.

Комментарии
Отправить комментарий