Усмон Юсупов 1938 йилда, қатағонлар хумрезчиларини, Сталинга хат изхорида йиқитади
3.53.мин., Усмон Юсупов 1938 йилда Ўзбекистонда қатағонлар авжига чиққанда,
шахсан Сталинга махсус хат билан мурожат қилади ва НКВД ходимлари хаддидан ошаётганликлари, шунигдек, шу боисдан уларни жиловлаб қўйиш масаласини кўндаланг қўйишга журъат этади. Усмон Юсупов совет иттифоқи “отасига” шундай ёзганди. Бир эшитиб кўринг-га: Ўзбекистон ички ишлар комисарлари фаолиятида жуда катта камчилик ва қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда. Бу холат НКВ органларига суқилиб кириб олган душманлар, айниқса халқ комисарининг собиқ ўринбосари Ленов ва собиқ халқ комисари Апресян томонидан, хар жихатдан рағбатлантириб, хатто шунга мажбурлаб келинди. 4.42 оммавий қамоққа олишларга зўр берилди. Кўп холатлар етарли даражада асосланмади. ички ишлар халқ комисарларида, унинг районлардаги бўлимларида хам, жатто кўп қамоққа олиш учун мусобақа хам ўйналди. Бинобарин, НКВД ходимлари фаолиятига бахо беришда, унинг ўзлари хибсга олган одамларининг кўрсатмалари ва сони далил бўлиб хизмат қилади. Бу эса етарли даражада асосланмай қамашларга кенг йўл очди”. Ўзбекистонда
террор авжги чиққан бир шароитда, бундай мазмундаги хат билан мурожаът қилиб,
бор хақиқатни ёзганлиги; Усмон Юсуповнинг катта жасорати эди. Биргина шу ёзилган
хат сабаб Усмон Юсуповнинг хаёти хавф остида қолади. Ва табиийки, ўзини устидан
айблов хужжатлари тўплана бошланади. Усмон Юсупов Москвада тўсатдан Ежовни
қамоққа олиниши; қабохатни қатағондан сақлаб қолади. Усмон Юсуповни хар қанча
мақтаса арзийдиган ва элимизга тарғиб этадиган хислат фазилатлари нихоятда кўп.
2.53 мин. Бу воқеаъларгача юз берган, марказий комитет сиёсий бюроси 1937 йил 11 июлдаги йиғилишида; “антисовет унсурлари тўғрисидаги масалалар” бўйича Ўзбекистон сссрда Икромов, Болтабоев ва Загвоздин таркибидаги учликни тасдиқлади. Бироқ Болтабоев ўрнига Жўрабек Тўрабеков учликнинг аъзоси бўлгандан сўнг, 1489 киши отувга. 3952 киши сургун қилишга юборилди. Акмал Икромов1937 йилда лавозимидан олиб ташлангач, унинг ўрнига Ўзбекистон компартияси марказий комитети 1-котиби этиб, Усмон Юсупов тайинланган. 1937 йили Ўзбекистонни 1-рахбари лавозимида (1937-1950 ва сўнгра 1953-55йй Ўзбекистон министрлар советининг раиси лавозиларида ишлади) фаолият кўрсатишида дастлабки кунларида Усмон Юсуповни ботини йўл билан шантаж-қўрқитиш усулларини қўллаш билан марказ ва республикадаги куч ишлатиш кучлари машғул бўлган.
Комментарии
Отправить комментарий