Мадиназап15. Ромазон - махбусларни бўшатади, инша Аллоҳ!

 Ассалому аълайкум. Ромазон силаи рахм ойидир! Алхамдулиаҳ!

Роббимиз: *Ўзига зулмни харом қилди!*. Роббимиз деди: ”Менинг Рахматим барча нарсадан кенгдир!”  Ва яна айтди: "биров бировнинг гунохини кўтармайди!"

РосулуЛЛоҳ деди: ”Бировга зарар қилиш хам йўқ. Бировдан зарар кўриш хам йўқ!”

Бундай Хақ илтибослардан кейин; мақсадимизга ўтамиз. Билмоқдамизки; демак хақиқиқий мусулмон юқоридаги насихатларни мийясиниг туб тагигача қуйиб олган. Биз шундан Ўзбекистон қамоқхоналарида хамон қолаётган яхшиларнинг; жиноятда –дея нохақ ва адолатсизлик ила ушлаётганига аниқ далил ила билмоқдамиз. Аллоҳ ва Унинг Росули рахмлиликни устун қўяётган бўлса-ю; республика адлияси нечоғлик бир ёқлама ва “рахм”сизлик ила мўмин-мусулмонларни панжара ортида ушлаябди!? Яна уларга террор ва халқ душмани –каби шариатга номуносиб; ”светский”-деганларида, улар “не гуманитарно” яъни харом ва жирканч кўриладиган, одамни хиссий эздирадиган, бу махбусларнинг оила ва яқинларига эса, махаллада беодилликдаги қўшни дашномлари остида, “қўғирил”ишига сабаб бўлган одалатсизликдир. Махалла яшовчилари дин ва хаёт жабхаларида бўлинмоқдалар. Мирзиёев айтсин-чи; мана шундай холат эркинликдан узиш- қамоқхона “ёпиқ парда”лари ортидаги бегунохларни оқлаш; хукуматнинг шарафига олиб келмасмиди?

Хар инсон ўз мавқеъисга кўра эхсон қилиши талаби бор. Мисол призидент хоким каби ё директор каби эхсон қилган бўлса, унинг бундай ваъжи; асло катаконнинг салобати-мақоми даражасида бўла олмайди. Тушинарлими, “катта қўлда, катта қарич бўлади-да”!

Бизни айтишимиз; хозиргиРомазон яхшиликка саъй қилиш пайти; Президент қамоқдан барча маъно ва маърифатли, иймон

ва ибодатли, она ва йигитларни, бир парча қоғоз мухри билан, охиста бўшаттирса, бу амални Аллоҳ қабул қилади, сўнг тезда бу киши номаи аъмолига катта ажр ва республика дунё“миқиёсида гуманитар”лик томонга бурилади. Ва бекордан давлат пул сарфлаётган қамоқдагилар қутилиб чиқса, республика иқтисодига хам чиқимдан қутилтиради. Уларнинг уйлари нуради; улар уни оқартиришади. Мевалари қуриди; -уни кўкартиришади. Қўй мол боқишади, сут ва гўшт кўпаяди. У ердаги ишбилармонлар -ишхоналар очади. Айниқса Андижон фожиясидан сўнг; ,,жашлиққа киритилганлар; жуда ишбилармон-ку. Улар ўз ошхоналарида республика мусулмонларига; Рамозонда сахарлик ва ифторликлар ушатишган эдилар. Уларнинг кўп цех ва ишхоналари, хозирда; амалдорлари болаларининг; нохақликда эгаллаган қўлида хусусийлаштирилди.

Қани кўрайликчи; хукумат Қуръондаги: **Мусулмон мусулмонга биродар!** -амри талабига ижобий жавоб беришармиканлар?! Пайғамбар хадиси матнида: ”Кимки бир биродарининг бир дунё уқубатидан чиқарса, Роббиси уни дунё ва охират уқубатидан чиқаради!”. Энг яхши эхсон бу; нохақликдаги-бўхтон ила қамалганларни оқлашдир! Бўлиб хам улар судя ва прокурорларнинг, жазо кодекснинг энг юқориги кўрсатмаси бўлмиш, конституция ёки “хонга” қарши харакати бандини ёппа ишлатишиб, уларнинг рух ва жасадига 15 йиллаб ва унданда ортиришиб қамоқга бандлашиб ва шу мусибат орқали оиласига нафақасиз катта жабр қилгандилар. Бир қораланган инсоннинг "оқ"лигида эса, қанча яқини яхшилар, маънавий қўллов кўрарди. Мана бу нарса “конституцияга қарши чиқди”каби, конституцияни зимдан ёмон кўрилишидан ва президент маъсулияти халқ эркинлиги ўлароқ ишлаётанлиги - дея номуносиб тушинилади. Биссавоб. 17-ромазон.1439х.



 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,