№5. 25 йил аянчи: АВЛИЁЛАР ИЛМ МУШОХАДАСИДА. Домла ХИНДИСТОНИЙ.

 Шеър: Буони не қилмишдур

Кириб майхона ичига розий хам сиқилмишдур;

ичибдир бодадин икки оёғила йиқилмишдур.

БаҳамдуЛЛоҳ юриб хумга боши бирла тиқилмишдур;

хар онда тақвими бўзадин, шод айлагил дилима!    Умар Хайём.

 

Домла ва хам сухбат бахслари кўчирилди: ..буни билмаганлар: манови кўкнорхонага кирган эканлар. Чорпояга чиқиб ўтирибдилар. Икки пиёла кўкнор ичибдилару; шу бошлари куйи хумга тиқилибдилар-деб бошқага айлантиришмоқдалар. Уни кўринки, БаҳамдуЛЛоҳ-деябди. Санга ҳамд айтаман-деябди. У шундай мартабага етганлигини ишораси бу.

Букун онки “вахдоният “майини” ичиб турганлар” орасига кириб қўшилган эканлар.  Тобим зулматда қолган, менимки бошим билмакда дегайсиз!

Шан Сабрига устози айтди: :сиз хам, сенда бўлган воқеатлардан, дилингда бўлган падои Илоҳийдан гапиргин.. мана хамма шерикларинг гапирябдику.-дейишса. Манга булар гапираётган воқеатлардан етти баробари содир бўлади-ю, лекин манда шуларни гапиришга уқувим йўқ, мен ўқимаган, олим эмасман. Саводсиз эканлар, у киши: ўқимаганлигим сабабидан мен гапириб беролмайман, бўлмаса менга хам кўп воқеа содир бўлади-дегандан кейин пирлари айтибди: ўғлим, сани Худойим бир мартаба-и бериб, санга шогирд беради, ана ўша сенинг кечирмишигни китоб қилиб, сени номингдан ёзади-дебдилар. Сенга энди сенга фотиха бераман, сен Румга бориб сен сукунат қилгин.

Ўша мен айтган шогирд ўша ерда, санга мунтазир ўша. Сен унга тарбият бер-дея жўнатибдилар. У киши Румдаги Куния деган жойда: мавлона Румий дарс ўтарканлар, шогирдалари жуда кўп экан. У унинг отини тизгинини ушлаб: тўхтанг мавлоно сизга бир саволим бор эшитинг. Уни мавлоно бир яланг оёқ девона билибди. Нима масала сўрайсан эй девона-дебдилар. Масала шуки, жаноби Мухаммад Росулуллоҳ улуғларми ё Боязид Бастомий улуғми-дебди. Ие, хай, хай, хай эй девона бу ёмон савол қилдингку. Росулуллоҳ пойларидаги ковуши гардлари, бешта Боязиддан афзаллик, улуғлик қилади. Сен нима деябсан. Боязид нима бу-дебдилар.

Унда нега бўлмаса, Росулуллоҳ айтдилар: Субханака ё ПравардигорСен буткул айблардан поксан, мен Сенинг марифатинг хаққини мен таний олмадим, мен ожизлак қилдим. У киши ўзларини ожизлигини исхор қилаяди-ю.

 Боязид Бастомий ўзини нихоятда улуғлаб: Субхоний, инни мо азийми шаъний; -бу даъвоий Худоининг даъвосини қилиш маъносида, бу. Ман тамоми айблардан покман. Манинг шаъним нихоятда улуғ-деган маъно бўлаябди. Бу Боязиднинг оғзидан чиққан сўз бу.

Бу ики сўз орасида ер ва осмончалик фарқ борку-деди Шани Сабр.

Шунда мавлона Румий бу икки сўз жавобида айтдиларки: Боязиднинг идиши жуда кичкина эди, сал нарсага тўлиб қолди, .”тўлиб тошиб кетдим”-деб даъво қилди. Росулуллоҳ идишлари нихоятда катта эди, хар қанча унинг ичига дарёйи маърифатдан кирса хам , яна тўлмади у. Яна хам камчиликларин изхор қилдилар. Ана, сабаби анашу.

Бу хақиқатни билгандан кейин бир нара тортиб шу ерда бехуш бўлиб девона йиқилиб қолди, шу ерда.. гап таъсир қилди нихоятда.

Хушига келганларидан кейин шайх ортларидан, икки муллавачча: Қани юринг, сизни мавлона ўзига олиб боришни тайинлади. Ва еталашиб мавлона боғига олиб боришди. У токи мовлонадан илм шингиллари териб олишга берилади.

 

Мен блогер хам алҳамдулиЛЛаҳ, ушбу улуғ насихатни тушина олдим. Ва одамзод албатта бизлар анча дангасамизки, илмга жуда оз вақт ва жаҳд сарфлаймиз. Озгина сарфдан ва бесабрликдан хеч нарса бўлмайди. Илмга жуда баланд жиддият керак бўлишини Шан Собр англади ва ўз умр кечинмасида илм машғулига жиддий киришмаганига афсусланди. Шу айбдан хижолатида у хушсиз йиқилаябди. Қани энди бизларга хам Росулуллоҳ шанлари, ихтиёрини олиш  бизларни хам ўзгартирадиган қалбимиз иш бераверса. Биз бироз дарс оламиз сўнг бўлолмадим-дея билимдан четлашга ўтамиз. Бу бемадорчилик биздаги тез ўтадиган ёшлигимиз ва унга боғлиқ зехнимиз давридан айрилганимизни кеч афсусда англаймиз.

Мен хам ўшалардан бирига айланиб қолдимки, олтин зехнимни пойпаслайман, лекин мийям алмашиб қолга бўлаябди. Агар ёшлигим шу ерда мен эшитган катта муаллим шайхлар, кенг ва ёрқин шухратли жойда, аввалги солихлар тутгани излари “нафасида” уч бор олим бўлишардилар, Аллоҳ барчасидан рози бўлгай!

 Биз карияларга хам доим йўл бор, ёши қанчалар шуғулланмоқдалар. Улардан 70дан сўнг қуръон ёдлаб олганлардан бирини билдим. Яна қанчалари илм халқаларида мавжудлар. Икки харамдаги маъҳад ва куллиётда ғирт чоллар 4 йиллик курсларда қатнашиб тугатиб шаҳодатнома олишмоқдалар.

 Мен дарслар эшитдим-қайтармадим, ёздим-ўқимадим, боравердим, ўтирдим, тушлик едик; ёдлашга киришмадим. Қуроним хам миям “жанжалида” ёддан собит бўлолмаябди. Хусни хатнида эгалламадим. Дарсликлар қироатим паст. Икки ҳил ёзувдан бирида хатто мен ожизман; ё ўқиш йўқ ё ёзув.

Диққат ёшлар хар тилга қунт ва шуғулланиш, сабр билан эгалланади. Хушёр бўлинг, мен сизларга аксинамунаман. Мендан илгари иш қилсанглар-дея куйинаябман.

Мен энди ўз сахифам эгасини “ўтироқ, бе туртка, ялпоқ” исми ила тутсам маъқул бўларди. Мен аввалидаги номим мавқеъи, мени адаштирибди. Чув тушибман. Ғурур ёмон дўст!  Биссавоб.  

  

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,