Жамол Камол, Ўзбекистон халқ шоири ФИКРСИЗЛИК ФОЖИАСИ

  1. тўла ўқиш: Исмат Хушевнингмустақил газетаси: http://www.dunyouzbeklari.com/?p=189026    

  2. Ақл - Аллоҳнинг ер юзидаги тарозусидир. Аввал ақл, кейин дин, дейилади ҳадисларда. Яъни, ақли йўқнинг дини йўқ. Мавлоно Жалолиддин Румий демишларки:
  3. Ақл юз очса жаҳон кўзгусида,
  4. Тийра тортгай кун унинг ўтрусида…
  5. Ақл ҳаракатидан фикр майдонга келади, фикр ҳаракатидан - фаолият, фаолият эса инсонни равнақ-ривож, тараққиётга етаклайди. Демак, тараққиёт бўлмаган жойда ақл карахт, фикр суст, фаолият заифдир.
  6. Яна бир нуқтани алоҳида таъкидлаш лозим. Яратган Тангри бор ақлий салоҳиятни биржа кишига жамлаб, хатлаб бермаган, халқ, миллат устига сочиб ташлаган. Ҳар кимга бир улуш теккан. Ана шу улушлар жамланиб, миллатнинг белый бойлиги, зеҳний этот потенциалини ташкилди.
  7. Бир шахс қанчалар даҳо бўлмасин, унинг ақлий қуввати миллатнинг ақлий қудрати ўрнини босолмайди. Кўпчилик - дарё деб бекорга айтишмаган, ахир. Дунёда тараққий этган мамлакат борки, унинг сиёсий элитаси фақат ва фақат ўз халқининг алий қувватларини ишга солиб, шу жараёнда бошқалардан ҳам рганиб, бир натижага эришган. Бунинг тескарисини қилганлар алал-оқибат тешик тоғора билан қолгани ўз тажрибамиздан маълум.
  8. Мустақил арафаси ва унинг дастлабки йилларида Ўзбекистон ўз илмий-иқтисодий потенциали кўлами билан Марказий Осиёда етакчи ўринда эди. Хўш, нима бўлди? Қаёққа кетди ўша имкониятлар?
  9. Сир эмас, яширишнинг ҳожати йўқ, сўнгги йигирма беш йил давомида Республикамиз фақат бир кишининг ақли билан яшади. Шу давр мобайнида бир кимсанинг мажлисда ўрнидан туриб ёки минбарга чиқиб, менда таклиф бор, агар қабул қилинса, халқимиз давлатимиз учун яна-да яхшироқ бўлади, деганини ҳеч эшитмадик. Бу кўз кўриб, қулоқ эшитмаган гап бўларди. Чунки фикр айтиш, таклиф киритиш, ташаббус кўрсатиш ҳуқуқи бир кишининг монополияси бўлиб, бошқалар бунга дахл этолмас, уларга гулдурос қарсаклар чалиш ҳуқуқи берилган.
  10. Натижани кўриб турибсиз. Миллий пулимиз жорий этилганда бир доллар олти сўмга баробар эди. Энди-чи? Қора бозор курсида етти минг сўмдан ошди! Ана шу биргина кўрсаткичнинг ўзиёқ йигирма беш йил йўл босиб, қайси маррага етиб келганимизни аниқ кўрсатиб турибди. Изоҳга ҳожат йўқ.
  11. Янги Президентимиз жон куйдириб, ақлни ишга солинг, фикр юритинг, таклиф киритинг, ташаббус кўрсатинг, деб қанчалар даъват этмасин, амалдорларимиз шок ҳолатида: бошини эгиб олиб, нуқулала нимта бари дафтарга - даунтарига даунтарига. На юзини кўрасиз уларнинг, на кўзини…
  12. Сабабки, уларда фикр йўқ. Улар фикрлашга эмас, буйруқни бажаришга ​​ўрганган. Бунинг устига қўрқув бор: мабодо фикр билдирсам ёки савол берсам, каттаконга ёқмай қолса-чи? Унда нима қиламан?
  13. Мен уларни айбламоқчи эмасман, улар шундай шаклланган, шундай тарбия топган. Энди ўша эски қобиқдан чиқиш қийин бўлаяпти.
  14. Хўш, нима қилиш керак?
  15. Шу ҳақда ўйлаб, бунинг жавобини топгандек бўлдим. Менимча, биринчи галда, катта амалдорларнинг кичик амалдорлар устидан босимини камайтириш керак. Токи катта амалдор ўзини хон, кўланкасини майдон деб билмасин. Кичик амалдорни одам ўрнида кўрсин. «Сен ким бўпсанки, таклиф киртасан? Мен турганда фикр айтишни ким қўйибти сенга? » - демасин. Бу - кечаги гап, кечаги сиёсат. Бундан воз кечиш даркор. Ҳар кичик одамда ҳам бир қимматли фикр бўлиши мумкин. Атра-қатра йиғилиб, дарё бўлур…
  16. Иккинчи навбатда, халққа ибрат кўрсатиш лозим. Хорижларда ўқиб, таълим олган, фақат буйруқни бажариб, фикрлашдан маҳрум қолган бюрократия иллатларидан йироқ ёш рафларни давлат бошқару, сиро ёш рафларни давлат бошқару, сиро ёш рафларни давлат бошқару, сирошатга кўпрошишид, радио, уларокиига, уларбуа , телевидение, радио Шунда ҳозирги вазиятда бироз гарангсиб қолган амалдорларни ҳам ҳаракатга келтириш мумкин бўлади.
  17. Миллатнинг фикрлашдан маҳрум бўлиши - фожиа, маҳрум этилиши –гуноҳи азим. Ана шу маҳрумият орқасида мустақиллик йилларида юртимизда битта ҳам атоқли олим, битта ҳам машҳур санъаткор, битта ҳам забардаст уламо етишиб чиқмади. (Забардаст уламо деганда мен камида рус патриархи Кириллнинг панжасига панжа урадиган сиймони назарда тутаман). Етишиб чиққанлари ўрта-миёна ёки ўрта-миёнадан ҳам паст.
  18. Ўтган асрнинг етмишинчи, саксонинчи йилларини эсланг. Абиб Абдуллаев, Обиды Содиқ, Тошмуҳаммад Саримсоқ, Муҳаммад Ўразбои, Пўлат Ҳабибуллаев, Саъдихон Сирожиддины, Ёлқин Тўрақулы, Ражаб Исломбеки, Шавкат Воҳзидовҳулы, Ражаб Исломбеки, Шавкат Воҳзиды, Уларня бир сафг тизсанг, чўққилари бир-бирига туташиб кетган улкан тоғ силсиласига ўхшайди ...
  19. Санъат майдонида: Комилжон Отаниёзов, Маъмуржон Узоқов, Мукаррама Турғунбоева, Олим Хўжаев, Шукур Бурхонов, Мухтор Ашрафий, Аббос Бакиров, Мутал Бурхонов, Сулаймон Юдаков, Наби имов, Ботир Знатлаби кабла…
  20. Мустақиллик йилларида уларга издош бўлгудек ким етишди? Дилнура Қодиржонова чиққан эди, умри қисқа экан, куйдирди-кетди. Бугунги ёш ўзбек хонандалари айтаётган «модерн» қўшиқларни эшитиб, астағфируллоҳ деб ёқангизни ушлайсиз.
  21. Бир мухбир парламентада масъул биразифани эгаллаб турган юрист, ҳуқуқшунос хонимдан, нега йигирма беш йил давомида милиция ҳақида қонун қабул қилинмади, дебет сўраганида, у ҳеч ўй или эгалам тургандиюрист, юрист. Жамият йигирма беш йил эмас, бир кун ҳам қонунсиз яшай олмаслиги, қонунсиз яшайдиган бўлса, зулмга, адолатсизликка йўл очилиши унинг хаёлига ҳам келмади.
  22. Мана, сизга савия!
  23. Тошкент ислом университетида тил байрами муносабати билан ўтказилган йиғинда талабалардан сўрадим:
  24. «Болаларим, сизда ўзбек тили, адабиёти ўқитиладими?»,
  25. «Йўқ» деб жавоб беришди талабалар.
  26. «Навоий ўқитиладими?»
  27. «Йўқ»
  28. «Хўжа Аҳмад Яссавий, Машраб, Сўфи Оллоёр ўқитиладими?»
  29. «Йўқ»
  30. Ректорга юзландим:
  31. «Домла, булар эртага диний тарғиботчилар бўлиб етишади. Ўзбек тили, адабиётини пухта эгалламасдан, бу вазифани қандай адо этишади? »
  32. «Бунга соат ажратилмаган» - деди ректор.
  33. «Тепага чиқиб, соат талаб қилмайсизми?»
  34. Саволим жавобсиз қолди.
  35. Мана, сизга савия!
  36. Маълумки, Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси мамлакатимиз учун раҳбар кадрлар тайёрлайди. Йигирма беш йил давомида ўқув юртингизда таълим олганлар орасидан бирорта таниқли, етук раҳбар етишиб чиқдими, деган саволимга шу даргоҳда ишлаётган профессор аниқ тайин жавоб беролмади.
  37. Мана, сизга савия!
  38. Бултур Би-Би-Си хабар тарқатди. 2015- йилда ўзбекистонлик беш юз йигит-қиз интернет орқали имтиҳон топшириб, Америка Қўшма штатный университетларига ўқишга кирибди… «Қандингни ур, Ўзбекистон!» деб беихтиёр чапак чалиб юбордим…
  39. Аммо навбатдаги хабар мени ўйлантириб қўйди. Қозоғистон давлати ҳисобидан Америка олийгоҳларида таълим олаётган талабалар сони беш мингдан ортиқ экан…
  40. Қиёслаб қаранг, беш юз қайдаю, беш минг қайда!
  41. Мана, бизнинг савия!
  42. Яна шундай ўнлаб мисоллар келтиришим мумкин. Аммо, шу ерда гапни қисқа қилиб бир хурсандчилигимни айтмоқчиман. Янги президентимиз Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган яхши тадбирлар эртанги кунимизга катта умид уйғотди. Бирданига ўнта илмий-тадқиқот институтининг тикланиши силласи қуриб бораётган Ўзбекистон фанлар академиясига янги ҳаёт бағишлади. Бу чинданам бағоят хайрли, дадил қадам!
  43. Мавлоно Румий яна демишларки:
  44. Қирқни этган бирни ҳам айлар адо,
  45. Жонни ул қирқ бирга этгаймиз фидо…
  46. Айтмоқчиманки, ўша ўнтага сафбаста қилиб, ўн биринчи, Фалсафа илмий-тадқиқот институтини ҳам тиклаш керак. Нега? Ер юзида фалсафа илмининг иккита асл ватани бор. Бири Юнонистон бўлса, бири ўзимизнинг Туронзамин. Фалсафанинг устози аввали, биринчи муаллим Аристотель Юнонистонда яшаган бўлса, устози соний, иккинчи муаллим Абу Наср Форобий бизда етишган. Уларнинг анъаналарини давом эттириш, ислом фалсафаси бўлмиш тасаввуф таълимотини янги шароитларда кенг ва теран тадқиқ этиш - фанимиз учун шарафли вазифа.
  47. Эсимда бор, мустақилликнинг дастлабки йилларида халқаро экспертлар Ўзбекистон яқин ўн-ўнбеш йил ичида иқтисодий ривожланиш йўлида Марказий Осиёнинг йўлбарсига айланади, деборат этишган эди. Орадан йигирма беш йил кечди. Бошқалар йўлбарс бўлди. Биз нима бўлдик, билмадим, ҳар ҳолда йўлбарс бўлолмадик.
  48. Худбинлик, амалпарастлик йўлимизга тўғаноқ бўлди. Фикрсизлик, миллатнинг ақлий салоҳиятига суянмаслик, фақат мен билимдон, бошқалар авом деган ақида оёқдан чалди. Бунинг оқибатида халқ фикрлашдан тўхтади, фикрламай қўйди…
  49. Энди ана шу иллатдан қутулмоғимиз даркор. Иншаоллоҳ, қутуламиз! Ноумид шайтон. Кеча йўлбарс бўлолмаган Ўзбекистон эртага арслонга айланса, не ажаб! Бунга Президентимиз томонидан қабул қилинаётган умидбахш қарорлар, амалга оширилаётган тадбирлар гаровдир.
  50. Яқинда халқаро миқёсда обрў-эътиборга молик машҳур иқтисодчи йигит Рауф Салоҳхўжаевга Тошкент марказидан данғиллама уй торти этилгани ҳаммамизни қувонтирди. Энди у ватанга хизмат қилади, хорижга кетмайди. Бу каби олтин бошлар изласа, хорижларда ва мамлакатимизда яна топилади. Улардан айримларининг ишсиз қолиб, хорижларга чиқиб ишлашга мажбур бўлаётганидан хабарим бор.

 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,