Толибоннинг Амир ал-Мўминини мусулмонларнинг "50 та энг қудратлиги" рщйхатида
3 соат аввал. Толибоннинг Амир ал-Мўминини дунёнинг энг қудратли 50 та мусулмонидан биттаси деб топилди
Мавлавий Ҳибатулла Ахундзода Саудия Арабистони подшоҳи, Туркия президенти ва Ливерпуль футбол жамоаси юлдузи Муҳаммад Салоҳлар қаторидан жой олди. Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони рўйхатига яна унинг муовини Мулла Бародар ҳам тушди. Толибоннинг Олий раҳбари рўйхатда юқори элликталикка ҳам киришга муваффақ бўлди. Мулла Абдулғани Бародар Ахунд амалий ташриф билан 2019 йилда Ўзбекистонда ҳам бўлган, пойтахт Тошкентда музокаралар олиб борган. Янги рўйхат Толибон ҳаракати яна қудратга қайтган, ўзининг муваққат ҳукуматини тузган ва Афғонистонни қайта Исломий Амирлик, деб эълон қилганига ҳали унча кўп бўлмаган бир пайтга тўғри келган. Толибларнинг шу йил августида Афғонистонни "яшин тезлигида" эгаллаши кўпчиликни, ҳатто, Нато ва АҚШнинг ўзини ҳам шошириб қўйганди.
Комментарии
Отправить комментарий