Марказий Осиё динда бир мазҳабни ушлашга уриниш, мустақилликда чин инсонларга тажаввузни ёқлаб берганлиги

 Имом Ибн Қаййим ал-Жавзия мазҳабчиликдаги кишиларнинг фикрларига таассуб қилиш фитнасини чиройли қилиб тушунтиради. У энг яхши асрлар аҳлларини, уларнинг тўғрилик йўлига эргашганларини баён қилгач, шундай дейди: «Сўнг улардан кейин ўринларига келган авлодлар динларини парчаладилар ва гуруҳ-гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир гуруҳ ўз олдидаги нарсалар билан хурсанд бўлди, мазҳабларга таассуб қилишни диёнатлари ва асосий сармоялари қилиб олдилар, бошқа бирлари эса тақлиднинг ўзи билангина қаноатланиб: «Албатта бизлар ота-боболаримизни бир миллат — дин устида топган-миз ва албатта бизлар уларнинг изларидан бориб ҳидоят топгувчидирмиз» (Зухруф: 22), дедилар, ҳар икки гуруҳ ҳақдан четда бўлиб қолди, ҳақ тили уларга қарата: «Сизларнинг хомхаёлларингиз ҳам, аҳли китобнинг хомхаёллари ҳам ҳақ эмас» (Нисо: 123) деб хитоб қиларди.

Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Мусулмонлар ижмоъ-иттифоқ қилганларки, кимгаки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари очиқ-равшан маълум бўлса, у киши уни қўйиб, бошқа бировнинг гапини олиши мумкин эмас».

Абу Умар ва бошқа уламолар айтганлар: «Одамлар муқаллиднинг илм аҳлидан саналмаслигига ва илм ҳақни далили билан билиш эканига ижмоъ қилган-лар».

Иш Абу Умар раҳимаҳуллоҳ айтганидекдир. Зеро, одамлар илм далилдан ҳосил бўлувчи маърифат экани ҳақида ихтилоф қилмайдилар. Аммо, далилсиз бўлга-нида у тақлидга айланади.

Мазкур икки ижмоъ ҳавосига таассуб қилувчи ва кўр-кўрона тақлид қилувчини уламолар жамоатидан чиқаришни ва улардан пайғамбарларнинг меросидан бўлган улушларга ҳақдорлик соқит бўлишини ўз ичига олган. Зеро, уламолар пайғамбарларнинг ворисла-ридир, пайғамбарлар эса олтин ва кумуш мерос қолдирмаганлар, балки илмни мерос қўйганлар, ким уни олса тўла улушни олган бўлади. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган нарсани ўзи эргашган кишининг қавлига қайтаришга жон жаҳди билан уринадиган, соатлаб умрини таассуб ва ҳавога зое қиладиган ва зое қилаётганини ўзи сезмайдиган киши қандай қилиб Пайғамбар вориси бўла олади?! Аллоҳга қасамки, бу кенг ёйилган ва кўзларни кўр қилиб, дилларни тош қотириб қўйган, гўдаклар унда улғайган, катталар унда кексайган, шу туфайли Қуръон тарк қилинган жуда катта фитнадир. Бу нарса Аллоҳнинг Китобда битиб қўйилган қазо ва қадари билан бўлди. Ушбу бало кенгайиб, у сабабли ҳолат оғирлашиб шу даражага етдики, кўпчилик одамлар ундан бошқасини билмайдиган, фақат уни илм деб санайдиган бўлиб қолди, ҳақни ўз ўрнидан талаб қилувчи улар наздида фитнага дучор бўлган кишига ва ҳақни афзал кўрувчи зиёнкорга айланди. Ўзларига мухолиф бўлганлар йўлига тузоқ қўядиган, улар учун ёмонлик тилайдиган, уларга жаҳолат, зулм ва саркашлик ўқини отадиган, биродарларига: «Дарҳақи-қат мен у сизларнинг динингизни ўзгартириб юборишидан ёки Ер юзида бузғунчилик авж олдиришидан қўрқмоқдаман» (Ғофир: 26) дейдиган бўлиб қолдилар.

Ўз қадр-қимматини биладиган кишига уларга илтифот қилмаслик ва улар олдидаги нарсага рози бўлмаслик муносиб бўлади. Агар унга суннати набавийя илми воқеъ бўлса, ўшанга енг шимариши лозим. Ҳали ғиз этиб қиёмат қойим бўлиб, қабрдагилар ер юзига, қалбдагилар ташқарига чиқарилиб, барча халойиқнинг қадами Аллоҳ ҳузурида бир текис туради ва ҳар бир банда ўзи тақдим қилган амалларни кўради, ҳақ ва ботил эгалари ўртасида ажралиш ҳосил бўлади, Парвардигорларининг Китобидан ва Пайғамбарларининг Суннатидан юз ўгирган кишилар ўзларининг козиб эканларини билишади»[23].

Шу сатр билан мақола тугади. Аллоҳ барча нашрчиларни борларини тинч қилиб ва ўтганларини Аллоҳ рахматига олсин!

Хақиқатда яқин динимизда кўриб қолган уқибатларимиз уламоларнинг қамалиши Фарғоналик номини эслолмадим, хайдалиши Тошкентлик Обидхон домла.., ўғирланганлар андижонлик Абдували қори, отилганлар қирғизистонлик Рафиқ домла, туркияда Абдуллоҳ бухорий.

Қирғизистонда; кетма-кет муфтий алмаштиришлар, ўзбек домлалар амаллардан секин олиниши; Мухаммаджон домла, хожи бошилар озайтирилди, бештадан атига битта. Исломий матбуотлар йиғиштирилди. “Озодлик” журналисти Соипов кўппа кундузи бозорда отиб ўлдирилди. Қирғиз-ўзбек отди-отдисида ўзбек домла ва редакторлар қамалдилар; Жалолободда хафталик “Дийдор” ижтимо-диний жаридаси Улуғбек хожи шулар жумласидан.. Муфтий Бишкекда уйида ўлтириб чиқиб кетилди. Айрим ўзбек домлаларни калтакланганлари бўлди; Аловуддин Мансурдек -Ўзбекистонга биринчи бўлиб муқаддас Қуръонни олиб кирган шахсни-да. Ва охирги қамалгани Рафиқ домла ўғли бўлди. Эндигина чиқарилди, хабари бор. Бу шахс Қорасув шахрида атига Швеция нобокорининг хажв расми нашрига; кўп йирик мусулмон давлатлар орасида, бир кичик Қирғизистонда бутун Марказий Осиё мамлакатлари қила олишмаган йиғилишни амаллашган иймонли ёшлар орасида,  Пайғамбар Мухаммад нинг шанини химоясида чиққанлиги.. унга дархол ИИВ “дело”ясаб ўн йил қамоқ тайинлади.

Ўзбекистонда хатто пулини ва иш масканларини талаш қилишиб тадбиркор ва бизнесчиларнинг бир нечаси ислом лақаби асносида кўп йиллар, мисол Каримов ўлгунча ўтиришди.булардан, қирғизистонлик Рустам /банк\, наманганлик Одилов, Андижон қирғини келиб чиқгач Акром /акромий\ни, хозиргача бесуд ушлашмоқда. Бу масалада шафоф, чет элларга улоқтирилган журналистлар мисоли Бухорбаевалар кўрсатмалари инобатга олиниб очиқ қаралиш керак, чунки булар бошини ўқлардан қуйи қила овозлар беришарди. Яна  Ўзбекистондан хайдалишган  мухолифатчилар ака-укалари кўп йиллар қамоқ озори яна бир шалтақ. Хақиқатчиларнинг ур-сурлари кўзга намоён.

Аммо Тожикистонда исломий жиҳодлар билан ислом бош бўлди. Кегинчалик “аравада қуён овлашни” коммунистлардан ўрганган Рахмонов; барчасини қамаб парламент ва амаллардан олди. Хозир мухитимизда исломнинг энг катта зиёнкори шу нусха бўлиб турибди. Кейингилари Н. Назарбаев ва омиқта Г. Бердимухаммедов бўлиб туришибди.

Абдували қори, Обидхон домла хатто .. шулар тоза шариатни халқга етказишни қойиллатишганда; мақоладаги савиясз муқоллидлар бизнинг азамат домлаларимизни “вахобийлашди”, бўхтонда қопишди.. можорони хукуматгача етказишда мажорони катталаштиришдилар. Жума хутбаларида буларни иғволашиб, лаънатлашдилар. Чунки буларнинг махаллалардаги бечоралардан пайшанба “худои” зиёфатларида олаётган пул ва гўшт босилган нонлар тугунидан ажралаётган эдилар-да. Ва эл уларни “қори ака, домла”-деяётгани рост эмаслиги аниқлани бошлади. Шунда улар хукумат куч ишлатиш бўлимлари нишонига, ўзларининг ўрнига тоза даъватчиларни рўбаро қилиб бериша қолишди. Буларнинг ашаддийлиги, гунохи; бошқа биров тақдирига чанг солишдек, уларнинг хотин ва болаларини уволларига қолган жиноятчилар каби ёзилади. Охир бориб Ўзбекистонда хатто “сипо” тариқатчи грухларгача эзилди. Хақиқат қарангки, охир оқибат ўзлари хам, “қушхонадаги қўйларни пичоққа олиб бориб, сўнгра ўзи хам чавақланадиган эчки” каби қамалишди, ишдан кетишди.. аммо амалда хозир шулар.

Бу билан мухит тозаланди эмас, хозирги муфтий ва командаси хаммаси, Марғилонлик Хаким ва қўқонлик Хиндистоний домла устозларни ва араб дорилфунунларини битириб келган ёшларни “вохобий”-деб, халиверигача Аъзам мазҳаби-дея “оғзини кўпикка” тўлдира курашишади. Уларнинг душманлиги Каримовга мақбара қилиб беришлари бўлса. Иккинчиси йўқолган ва ўлдирилган, қамалган домларни уйларини қидиришиб, аҳли оиласидан узр сўрашмаябди. Андижон қирғини мусулмонларини Акромжон қурувчи йигит номига “суришиб”, тинч юришгани бошқа гунох. Вой-ву! Булар ажалларини қандай дахшат ила, жон олишини сезишмаябдими? Албатта сезишади..лекин, халқ олдига юз тутиб: “биз илмимиз оз”-кишилар-дейиш қийин кўринябди. Хей амала.. охират учун қуримасинми? Заминда салла ва чўпонга орден таққан киши шу Ўзбекистонда бўлди. Баълки мақбарага фато бергани учундир. Ўзбекистонда союзнинг аввали уламоси Андижонлик Рахматиллоҳ жафога учради. Уни КГБ тоғ муюлишида енгил машинаси билан ўзини ағдаришиб шаҳид қилишди. Нима эканки бу олим; салла қўппайтирган емакчи домлаларни изза қилибди. Лекин “ой порлайверади”, кейинчалик охир оқибат алломанинг араб граматикасининг сарф ўрганиш қисмини, ўта оддийлаштира олган “Жанохи толибун” ўқув китобига рухсат берилди. Алломага уруш очган яна ўшалар, шахардаги бир муқоллид домла ва унинг икки ўспирин ўғиллари эдилар. 

Аллоҳ Ўзи тергасин! Хеч кимимиз балоланиб қолмаймиз ва хаққимизни олмасдан хам қолмаймиз.  

 
      

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,