Хаворижлар гурухи динда "қизиққонлик" сабабидан, уммат яхлитлик бўлинишга олиб келди
Хаворижлар кимлар?
Хавориж
сўзининг маъноси “Қарши чиққанлар” маъносини бериб, аслида хазрати Али
розияллоҳу анҳуга қарши чиққан тоифадир.
Хаворижлар хазрати
Алини хазрати Мовия билан ҳакамлик ишига рози бўлгани учун у кишини
кофирликда айбладилар. Аслида Хазрати Алини уларнинг ўзлари ҳакамлика мажбур
қилган эдилар.
Улар Али розияллоҳу
анҳуни хазрати Муовия билан уруш қилишни талаб қилдилар. Хазрати Али уларнинг
талабини қабул қилмадилар.
Хаворижлар энди у
кишига тарафдор бўлганларни кофирликда айблаб, уларнинг қонларини тўкишни
ўзларига ҳалол ҳисоблаб, бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкиб, йўлтўсарлик
қила бошладилар. Улар жонига зомин бўлган кишилар ичида расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Абдуллоҳ ибн Ҳаббоб розияллоҳу анҳу ва у
кишининг ҳомиладор аёллари ҳам бор эди.
Али розияллоҳу анҳу
уларнинг олдига бориб насиҳат қилиб қайтармоқчи бўлдилар, аммо улар насиҳатга
қулоқ солмадилар.
Ҳаворижлар кейинчалик
хазрати Алини ўлимига сабаб бўлдилар.
Хаворижлар аслида
саҳролик илмсиз жохил, бефахим қўпол одамлар эдилар.
Улар хазрати Али,
Усмон ва Муовия розияллоҳу анхумларни ҳам кофирга чиқаришган.
Хаворижлар Ислом
оламида кўплаб мусибат ва бало офатларга сабаб бўлдилар. Улар ўзларига
қўшилмаганларга қарши чиқишар уларга қарши уришиб қонларини тўкишдан ҳам
тоймасдилар.
Улар турли фирқаларга
бўлиниб кетган бўлиб, улар азрақийлар, нажадотлар, абоссийлар ажоридалар ва
сафариялар каби номлари бор.
Хаворижлар ананавий
исломдан ва аҳли суннат ва жамоатдан илк ажралиб чиққан тоифалардир.
Пайғамбаримиз алайҳиссолату
васаллам улар ҳақида “Шайтон малайлар” “Дўззах итлари” деб атаб, уларнинг
то қиёматгача бу уммат ичида фасод чиқариб юришларидан огоҳлантирганлар.
Сўзимиз сўнгида Ибни Ҳажар Асқалонийнинг “Саҳиҳ ал Бухорийга” битган шархи “Фатҳ ал-Борий” номлий асарларида ҳаворижлар хақида ёзган сўзларини келтирамиз.
“Хаворижларга келсак
улар қарши чиққан тоифадир. Улар бидъатчи гурухлар бўлиб хаворижлар деб
номланган. Бу уларнинг динга ва мусулмонларнинг яхшиларига қарши чиққанлари
учундир” (Ибни Ҳажар Асқалоний ,Фатҳ ал- Борий ,12/296.)
Ф.Абдуллаев. Мақола Боғот
тумани “Иморат бобо” масжиди имом хатибиники, санаси 3-окт. 2019ц.
Комментарии
Отправить комментарий