АфғонистонЎзбекистон: Толибон Ўзбекистонни шеригимиз деб атади. Afg‘oniston O‘zbekiston Tolibon dunyo yangiliklar 2 сент. 2021.

 Ўзбекистон Толибон мустақиллиги куни билан устма-уст расман қутлаган биринчи Марказий Осиё давлати бўлди. Ҳаракат ўзининг қўшалоқ табригида Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини яна "биродар", "дўст", деб атади. Сўнгги йилларда расмий Тошкентга берган ваъдаларини ҳам такрорлади.

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик санаси сўнгги АҚШ ҳарбийси Афғонистонни тарк этган ва мамлакат назорати тўлиқ Толибон қўлига ўтган бир кунга тўғри келди.

Ҳаракат ҳам 31 август куни Афғонистон "тўлиқ мустақил" бўлганини баён қилди, бу санани Кобул халқаро аэропортининг ўзидаёқ ҳавога ўқ узиб, байрам қилишга киришди.

Толибоннинг байрам табриги ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кеча, 1 сентябрь куни расман маълум қилди.

Вазирлик ўзининг Telegram даги акаунтида табрик матнини ўзбек тилидаги таржимасида тўлиқ чоп этди.

Уни Афғонистон ҳозирги раҳбарияти Ўзбекистоннинг тинчлик жараёнидаги конструктив ролини тан олиши далили сифатида тақдим этди.

Вазирлик ўзининг Telegram постида табрик Толибон ҳаракати сиёсий идораси матбуот котиби Муҳаммад Суҳайл Шаҳин томонидан раҳбарияти номидан йўлланганини маълум қилди.

Шу соатларда расмий Тошкент Афғонистон Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид номидан ҳам табрикнома олганликларини билдирди.

Афғонистон Исломий Амирлигидан табрикАТ МАНБАСИ,OFFICIAL

Ўзбекистон Афғонистон Толибон ҳаракати сиёсий қаноти билан расман, фаол ва тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориб келаётган ягона Марказий Осиё давлати бўлади.

Аммо Афғонистонда ҳокимият тинч йўл билан алмашмади.

Толибон ҳаракати Афғонистонни куч билан, кутилмаганда ва ҳали хорижий қўшинлар мамлакатда ҳозир бўлган бир шароитда эгаллади.

Табрик мактубига оид расмий хабар эса, Афғонистон Толибон ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Би-би-си билан суҳбатида янги ҳукуматларини шу бир-икки кун ичида эълон қилишларини маълум қилган бир кунга тўғри келди.

Шер Муҳаммад Аббос Станикзай ҳам интервьюси чоғида янги ҳукуматнинг инклюзив бўлишини такрорлади.

У 2018 йилнинг август ойида Ўзбекистонда бўлиб қайтган, Толибоннинг Тошкентга амалий ташриф билан келган юқори мартабали ҳайъатига бошчилик қилган.

Ҳайъатнинг ўшанда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилингани хабар берилган.

Унинг сиёсий идораси матбуот котиби Ўзбекистонга йўллаган илк ва ҳозирча сўнгги табрик мактубида эса, ўзларини Афғонистон Исломий Амирлиги сифатида тилга олган.

Табрик ва ваъдаларСУРАТ МАНБАСИ,OFFICIAL/ILLYUSTRATIV SURAT

Табрик мактуби толибларнинг "биродар Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва халқини Мустақиллик байрами билан самимий табриклашлари"га оид сўзлари билан бошланган.

Бунинг ортидан ҳаракат ўзларига қўшни бўлган Ўзбекистон билан "самарали ва дўстона муносабатлар ўрнатиш" истагини билдирган.

Яна бир бор ўзларининг "Ўзбекистон иштирокида Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, темир йўл ва электр узатиш тармоқларини қуришни давом эттиришдан манфаатдор эканликлари"ни тасдиқлаган.

Табрик мактуби сўнггида эса, "Афғонистон Ислом Амирлиги томонидан ўзбек шерикларига бу йўналишда барча зарур ёрдам кўрсатилиши"ни таъкидлаган.

Ўзбекистон илова ҳозирча дунёнинг бирор бир давлати Толибон ҳокимиятини Афғонистонда қонуний, деб тан олмаган.

Афғонистонни айнан қуролли йўл билан эгаллагани боис, йирик донорлар Афғонистонга бериб келган катта миқдордаги молиявий ёрдамларини тўхтатишга киришишган.

Худди шу манзарада толибларнинг иқтисоди абгор бир мамлакатни қайта оёққа қўйишга қанчалик қодир бўлишларига оид саволлар, жиддий хавотирлар ўртага чиққан.

Ҳаракат афғонларни орадаги зиддиятларга барҳам бериб, бир ёқадан бош чиқаришга ундашга тушиб кетган.

Агар бирлашишмаса, халқаро ҳамжамият Афғонистонни дастакламаслигини айтган.

Халқаро ҳамжамият бундан аввал Афғонистонни куч билан эгалласа, уларни яккалаб қўйишлари билан огоҳлантирганди.

Забиҳуллоҳ Мужоҳид эса, Ўзбекистон ҳукумати ва халқини "дўст", деб атаган.

"Қодир Аллоҳдан Ўзбекистон халқи ва ҳукуматининг юксак қадр-қиммати ва ғурурини асрашини тилаб қолишлари"ни билдирган.

"Ўзбекистон билан тинчлик ва барқарорликда, дўстлик ҳамда яхши қўшничилик руҳида доимий ҳамкорликни амалга оширишга умид қилиб қолган".

Ахборни тўла ўқиш учун: Би-би-си ўзбек ком. дан қаранг. 



Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,