Ислом уламоси: Сунний ва Шиа асли бир. Фарқлар тўқимами? 11 сентябр 2019
Муҳаррам ойининг Ашура кунида Шиалар Имом Ҳусайнга мотам тутишади.
Бугун Яқин Шарқдаги сўнги урушлар манзарасида Ислом оламидаги Шиа ва Сунний бўлиниши кучли сиёсий тус олган.
Айрим Исломий уламоларга кўра, Шиа ва Сунний аслида бир, аммо ташқи кучлар уларни бўлаётир.
Бугун жангари сунний гуруҳлари турли мамлакатларда Шиа озчиликни нишонга олмоқдалар.
Ироқ ва Суриядаги урушлар ортидан давлат бошқарувидаги Шиа-Сунний мувозанати ўзгариши ҳам бу масалада катта ўрин тутган.
Шу қаторда, айни урушлардан улканёсий ютуққа эришаётган энг йирик Шиа давлати - Эрон ҳам Яқин Шарқдаги Шиалар яшовчи мамлакатлар сиёсатида тобора кучли мавқе касб этаётир.
Афғонистонда ҳам 15-20% шиа озчилик яшайди. Шиа-Сунний муносабатлари бу ерда доимо таранг бўлса-да, тинч эди.
Бироқ сўнгги йиллари сунний жангарилар, хусусан, ҳам Толибон, ҳам орасида Ўзбеки жангарилар кўп ИШИД тарафдорлари Шистоналарга қарши ҳужум қилишмоқда.
Бу йилги Ашура ёки Муҳаррам ойидаги энг муҳим Мотам куни Афғонистонда тинч ўтди.
Аммо бир неча ҳафта олдин Кобулдаги Шиа тўйига ҳужум қилинди ва 60 нафардан кўп одам ҳалок бўлди.
Аслида Суннийлар ҳам Ашурани нишонлашади. Лекин аза очиб, ўзларини тиғлашмайди, балки дуо ўқиб, Ашура рўзаси тутадилар.
Ислом олами: Сунний ва Шиа асли бир бўлса, нега уришади?
Премьера 11 сентября 2019 г. BBC Узбекский
Ашуро куни..шиа озчилик толибон кетгандан бери; хар мухаррам ойида очи қ ва эркин тарзда мотам тутади. Булар учун бу, бутун мазҳабга мотамсаролик бахш этган тарихий ходиса. Ашурода шиалар ўзларини уриб йиғлашади; пичоқ ё занжирда кўксиларини пичоқлайдилар. Бири демоқда: Ашурода қон
чиқариш биз учун фахр ва шарафдир. Шунда биз хам имом Хусайн азоб-уқубатларни хис қиламиз. Бироқ мен тўкадиган қон бекор кетишини истамайман. Ана шу боис кўчада кўксимни тиғламайман. Баълки касалхонага бориб қон топшириб келаман.Рустам Қобил, журналист: Ашурода шия байрамларида Қобул кўчалари шия байроқлари ва рахбарларининг суратлари билан безатилади. Бу каби холатни хали 10, 15 йил аввал хам тасаввур қилиб бўлмас эди. Чунки бу шиялар янги хукумат даврида қўлга киритган янги ютуқ.
Айниқса йирик маросимлар шиялар хақида асабийлик кузатилади. Сабабаби шиялар исёнкорлар нишонига айлана бошладилар. Масжид ёмбошида ишловчи дурадгор йигит Мухаммад Хошим-шия, у демоқда: Шия ва сунна ; бир тан, бир жонмиз. Хаммамиз мусулмонмиз, биродармиз. Афғонистон халқи кўп урушларни кўрди. Ва энди мазҳаб талашиб урушишни истамаймиз.
Рустам Қобил: Қатор тарангликларга қарамасдан, Шия ва сунний муносабатлари хар доим дўстона ва тинч бўлиб келган.
Бироқ сўнгги кунларда кузатилаётган низолар. Шиаларнинг хужум остига тушаётгани; кўплаб афғон шияларини хам хавотирга солмоқда.
Саид Идрисий, имом, Кобул, деди: Шиалар хозир анча ташвишда. Сабаби вохобийардан келадиган тахдид эҳтимол сақланиб қолмоқда. Айниқса мухаррам ойида одамлар имин, эркин азадорлик қилиша олмайди. Негаки шиаларга қарши худбушлик хужумлари содир этилгани учун; бу яна қайтарилмайдими-деган хавотир бор. Бошқа давлатларда хам шиаларга қарши хужумлари содир этилмоқда. Ва оқибатда буларнинг ортида вохобий лик кучайиши турибди.
Шиялик ва суннийлик аслида Мухаммад Пайғамбар ﷺ ортидан халифаликни ким олиши керак - деган масалада юзага келган. Ўшанда, Пайғамбар ﷺавлодигина халиф бўлишлигини камчилигини гурух тарафдорлари; кейинчалик шиалар-дея аталди. Маиший хаёт қоидалари ва ибодатлардан хам фарқлар мавжуд. Лекин сўнгги пайтларда шиа-суний фарқи кўпроқ сиёсий кўриниш касб этмоқда.
Ахмад Али Мударрисли, шиа рухонийси, Қобул дейди: Ироқ ё Покистондаги биродарпушлик урушлари, шиа-суний ихтилофлари аслида хорижий кучларини ишлари. Агар суний ва шиа олимлари бир бўлиб: «Исломда жанг, низо ва биродарпушлик харом» -деб айтишлари керак. Чунки асли биз бирмиз-мусулмонмиз. Яна такрор айтаман, ташқи кучлар исташса, бизни бўлишади. Суний ва шиа орасига фитна ва фасод солишлари мумкин. Биз ана шунақа фитнага қарши тура олишимиз керак.
Пешин пайти муваззинлар Афғон бўйлаб мусулмонларни намозга чорлашади. 3.34. сунийлар хам -шиалар хам; уй ва юмушларини йиғиштириб, масжидларга ошиқадилар. Шиа хам- суний хам қиблага юз буриб, Аллоҳга сажда қилади. Худди шу жойда, худди шу онда буки мусулмон; шиа ва суний ўртасида, фарқ чизиғи тортиб бўлмайди.


Комментарии
Отправить комментарий