Акром Йўлдошев қамоқдан чиқарилиб, тадбиркорлик билими тарқатилиши лозим..аммо

 

Тадбиркор диндорлар раҳнамоси \5 йил аввал  қамоқда, сил касали сабаб вафот этди-хабари етиоқда,  17 феврал 2021, "Озодлик радиоси" сахифасидан\   

Андижонлик тадбиркор диндорлар раҳнамоси сифатида танилган Акром Йўлдошев Андижонда туғилган.

У Совет армиясида хизмат қилиб қайтгач, бир муддат тўқимачилик комбинатида ишлайди.

Комбинатда ишлаган пайтида КПССга кириш учун ариза беради.

Андижон Пахта саноати институтини тугатган Йўлдошев ўрта мактабда физика ва математикадан дарс беради.

Озодлик тасарруфидаги маълумотларга кўра, Йўлдошев 1992 йилда “Ҳизб ут–Таҳрир” исломий гуруҳига аъзо бўлади. Сал муддатдан кейин Йўлдошев бу ташкилотни тарк этади ва ўз диний фалсафий қарашларини “Имонга йўл” китобида баëн қилади.

Бу китобдаги ғоя атрофида бириккан тадбиркорлар ўнлаб корхоналар очишади. Бу корхоналардаги иш тартиби "исломий адолат" тамойилларига асослангани айтилади.

1998 йилда Акром Йўлдошев Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборига тушади ва ўша йили қамоққа олинади.

1999 йили январь ойида амнистия боис озод қилинган Йўлдошев айни йилнинг 17 февралида қайта қамоққа олинади ва терроризмда айбланиб, 17 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилади.

Акром Йулдошевнинг 2004 йил ёзида "Акромийлар"га тегишли қатор идора ва ташкилотларнинг фаолияти тўхтатилиб, раҳбарлари ҳибсга олинганидан кейин, уларни озод этиш чора-тадбирларига бошчилик қилгани айтилади.

Унга нисбат берилган видеода Йўлдошев май ойининг дастлабки кунларида ва 12 майдан 13 майга ўтар кечаси ҳам Андижонда қандай воқеалар юз бераётганлигидан доимо хабардор бўлиб турганлигини айтган эди.


Ушбу инсон, халол касб эгаси бўлганига ўзим шоҳид! Уни билганлар, хунаридан фойдаланганлар айтишсин! Аллоҳ уни ва Андижон қурбонларини Ўз рахмати билан сийласин! Ўлганлар яқинларига одамгарчилик юзасидан, Каримов ўлди..лекин З.Алматов, генерал Ғуломов, ўша пайт Андижон хокими Бекжонов ва отган зобит ва аскарлар ер юзида; мана шуларни очиқлаб ушлашлари; янги хокимиятнинг баринчи вазифаси имтихонидир. Буни улар амаллашмаса..демак булар хаммаси..Каримов касофати охиратда нима бўлса, ўша ёққа йиқилишади. Ва АЛЛОҲу аълам!


Читать польную информации о того кровавого бесчинственного преступления с меж.народных СМИ: https://www.hrw.org/report/2005/06/06/bullets-were-falling-rain/andijan-massacre-may-13-2005









  




















Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

Сехргар сехрини, зулмини вв бу ёмонлигини ўзига қайтариш

Хоразм хони, шоир Мухаммад Рахимхон Феруз,